OnePlus TV тақдимот куни, хусусиятлари ва нархи маълум бўлди

  •   DiMaX
  •  302
  •  26.08.2019 11:54

OnePlus TV тақдимот куни, хусусиятлари ва нархи маълум бўлди

«Флагманлар кушандалари»ни тақдим этиб келаётган хитойлик компания ўзининг OnePlus TV номли смарт-телевизорларини тайёрлаётгани ҳақида аввал хабар бергандик. Энди эса ушбу туркумга кирувчи моделлардан бири ҳақида маълумотлар тарқалди.

ЎҚИНГ: Бунақаси бўлмаган: 5G модемли илк 8К-телевизор чиқяпти!

Google Play Developer Console сайтида мазкур қурилманинг кодли номи Dosa бўлган, Ҳиндистон бозорига мўлжалланган версияси «кўзга ташланди». У ердаги маълумотларга кўра, ушбу «ақлли» телевизор MediaTek MT5670 процессори базасида ишлайди. Мазкур чипсет эса такт частотаси 1.5 ГГц бўлган иккита ядрони ҳамда Mali G51 видеотезлатгичини ўз ичига олган. OnePlus TV самарадорлигини таъминлашда унга 3 гигабайтлик тезкор хотира ҳамроҳлик қилади.

OnePlus TV экранининг тасвир аниқлиги Full HD форматида бўлиши кўрсатилган. Бироқ, манбанинг таъкидлашича, телевизорда барибир OLED-матрицали 4K-панель қўлланади. Операцион тизим тариқасида Android 9 Pie танланган, компания ишлаб чиққан график қобиқ ҳам бўлади.

Компания ўзининг смарт-телевизорларини роппа-роса бир ойдан сўнг – 26 сентябрь куни Ҳиндистонда расман намойиш этади. Уларнинг нархлари 500-700 АҚШ доллари оралиғида бўлиши айтилмоқда. Terashop.uz интернет-дўконимизда эса турли телевизорларни 1 045 000 сўмдан бошланувчи нархларда сотиб олиш мумкин.

ЎҚИНГ: Телевизорни текшириб харид қилинг