OnePlus Xiaomi'ни ортда қолдирди!

OnePlus Xiaomi'ни ортда қолдирди!

Xiaomi ва Oppo компаниялари тез орада ўзларининг смартфонлари Android 11 Beta прошивкасида ишлай бошлашини эълон қилиб мақтанган эди, аммо OnePlus ҳар икки компанияни чангида қолдирди.

Гап шундаки, OnePlus 8 ва 8 Pro флагманлари учун аллақачон Android 11 Beta тизими ишлаб чиқилиб, қизиқувчан фойдаланувчиларга юбориб бўлинди. Бу бета дастурчилар учун мўлжалланган дастлабки релиз ҳисобланади.

OnePlus жўнатган бета дастурчилар учун бўлиб, кундалик равишда фойдаланишга унчалик ҳам мўлжалланмаган. Компаниянинг ўзи ҳам бир қатор камчиликлар борлигини таъкидлаган. Қулф экранини юз биометрик маълумотлари билан очиш функциясининг мавжуд эмаслиги, Google овозли ёрдамчисининг ишламаётгани, видео қўнғироқ амалга ошириш имконсизлиги ва «интерфейснинг баъзи ойналари кўнгилдагидек» кўринишга эга эмаслиги шулар жумласидан.

Бундан ташқари, тизим барқарорлиги борасида ҳам муаммолар бўлиши мумкинлиги, баъзи иловалар сиз кутгандек ишламаслиги, Android 11 Beta прошивкасини ўрнатишингиз билан барча маълумотларингиз ўчиб кетиши мумкинлигини ёддан чиқарманг. Шошманг, смартфонингиз бутунлай бузилиб қолиши мумкинлигини ҳам айтдикми? Ҳа, худди шундай бўлиши мумкин. OnePlus'га келган ҳозирги бета талқинни ўрнатиш айни тизимни Pixel'ларга ўрнатиш каби силлиқ кечмайди.

Дастурчилар учун мўлжалланган ушбу бета талқинни фақатгина дастурчилар ёки ҳар нарсада бошқалардан биринчи бўлишни хоҳловчилар ўрнатгани маъқул, бизнингча. Агар сиз ҳам худди шундай тоифага кирсангиз, қуйидаги ҳаволалар орқали ўз смартфонингиз тизимини янгиланг: биринчи манба, иккинчи манба.

ЎҚИНГ: Android 11’нинг илк бета-талқини саккизта смартфонга расман тақдим этилди!

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!