OnePlus яна тақдимот қиляпти. Лекин нимани?

OnePlus яна тақдимот қиляпти. Лекин нимани?

OnePlus компанияси OnePlus 7T'нинг тақдимот маросимига меҳмонларни таклиф қилганида, ҳамма OnePlus 7T ва 7T Pro смартфонлари тақдим қилинишини кутган эди. Чунки таклифномада "OnePlus 7T серияси" деб ёзилганди. Ваҳоланки, тақдимотда 7T Pro ҳақида умуман гапирилмади.

Энди эса, компания 10 октябрда яна бир тақдимот бўлиб ўтиши ҳақида хабар берди. Бу сафар смартфонсоз мижозларга OnePlus 7T Pro'ни тақдим қилишни кўзлагани шубҳасиз. 

Бироқ шу ерда савол туғилади. Pro талқиннинг оддий 7T'дан нима афзаллиги бўлади? Буз смартфом жорий йил май ойида тақдим қилинган 7 Pro'дан ўзи умуман фарқ қиладими? Бу саволларга тез орада жавоб топамиз. Тафсилотларни биз билан кузатиб боринг. 

ЎҚИНГ: Redmi, Huawei, OnePlus ва Vivo смартфонлари учун экраности бармоқ изи сканери ишлаб чиқараётган компания

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!