OnePlus янги «флагманлар кушандаси» сабабли Гиннесс рекордлар китобига кирди

  •   DiMaX
  •  1169
  •  05.11.2018 10:34

OnePlus янги «флагманлар кушандаси» сабабли Гиннесс рекордлар китобига кирди

Жорий йилнинг 29 октябрида расман тақдим этилган OnePlus 6T флагмани аллақачон жҳон бўйлаб сотила бошлаган. Унинг савдоси бошланишидан ҳатто рақобатчилари ҳам унумли фойдаланиб қолишган.

ЎҚИНГ: Xiaomi’нинг «масхаравий» рекламаси: у OnePlus 6T харидорларига калькулятор тарқатяпти!

Нима бўлганда ҳам, OnePlus компанияси ушбу янги «флагманлар кушандаси» туфайли рекорд ўрнатди ва бу ҳолат Гиннесс китобига муҳрлаб қўйилди.

Гап шундаки, компания 1 ноябрь куни Ҳиндистонда «MEGA-UNBOXING» номли кенг кўламли акция ўтказди. Унда 559 нафар харидор яп-янги OnePlus 6T қадоқларини бараварига очишди.

Айтиш керакки, бу тадбирда нафақат OnePlus компанияси фанатлари, балки ҳиндистонлик бир неча машҳур шахслар ҳам иштирок этишди. Жумладан, фитнес-модель ва актриса Bani J ҳамда лирик, рэп-ижрочи ва мусиқа продюсери Brodha V кабилар ҳам OnePlus 6T қадоғини намойишкорона очишди. Эсингизда бўлса, OnePlus 6T ҳали расман намойиш этилмасидан аввал ҳам компания уни Болливуд қироли иштирокида видеореклама қилганди.

ЎҚИНГ: Xiaomi нимаси билан Гиннесснинг рекордлар китобига кирди?

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!