OnePlus'дан чегирмалар: смартфон нархлари сезиларли даражада арзонлашган

OnePlus'дан чегирмалар: смартфон нархлари сезиларли даражада арзонлашган

OnePlus компания ўз смартфонларига чегирма беришни бошлади. Бу ҳақида GSMArena хабар бермоқда. Смартфонларни компаниянинг расмий веб саҳифадан сотиб олиш мумкин. 

OnePlus'da 9 Pro смартфони 150 евро нархга арзонлаган. Унинг нархи аслида 899 еврони ташкил қилар эди. Ҳозирда уни 749 евро эвазига сотиб олиш мумкин. 

Ўз навбатида, OnePlus 9'нинг нархи ҳам 100 еврога пастлаган. Айни вақтда уни 599 евро эвзига сотиб олиш имкони мавжуд. 

Энг катта чегирма OnePlus 8T смартфонига берилган бўлиб, ушбу смартфонни ҳозирда асл нархидан 200 евро арзонроққа сотиб олиш мумкин. Унинг нархи ҳозирда 399 еврони ташкил қилади. 

Бу фақат бошланиши, бир ҳафтадан кейин Mystery Box сотуви бўлиб ўтади. Саҳифдаги суратга кўра, унда компания OnePlus симсиз қулоқчинлари ҳамда симсиз қувватлагичларни сотишни режалаштирган. 

Чегирмалар бериш жараёни бир ой давом этади. 15-19 ноябрь санаси оралиғида эса компания ўз маҳсулотларига 250 евролик чегирма беришни режалаштирган. 

ЎҚИНГ: 12/256ГБ хотирага эга бўлган оммабоп Redmi смартфонининг нархи рекорд даражада пастлади