OnePlus’нинг яна битта арзон смартфони Geekbench’да қўлга тушди!

  •   DiMaX
  •  649
  •  05.09.2020 14:50

OnePlus’нинг яна битта арзон смартфони Geekbench’да қўлга тушди!

«Флагманлар кушандалари»ни тақдим этиб келаётган компания аввалроқ ҳамёнбоп OnePlus Nord моделини тақдим этган. Лекин энди у янада арзон моделларни бозорга чиқаришга тайёргарлик кўряпти. Жумладан...

ЎҚИНГ: OnePlus компанияси «Газак» ва «Лағмон» ортидан энди «Кабоб» тайёрлаяпти!

OnePlus тайёрлаётган арзон смартфонлардан бири Bengal (Be2012) кодли номи остида Geekbench сервисида текшириб кўрилгани маълум бўлди. Мазкур қурилма якка ядроли синовда 245 балл, барча ядроларини ишлатганида эса 1174 баллик натижа кўрсатган.

OnePlus Bengal аппарат таъминоти асосини 4 гигабайтлик тезкор хотира ҳамда Qualcomm маҳсулоти бўлган процессорлардан бири ташкил этади. Чипсетнинг модели номаълум, афтидан, бу Snapdragon 400 ёки 600-сериясидаги бирор процессор бўлса керак.

Бенчмаркдаги натижаси ва асосий хусусиятларига қараб, бу смартфоннинг арзон модел бўлишини пайқаш қийин эмас. Лекин унинг Android 10 операцион тизими бошқаруви остида ишлайдиган эканлиги қизиқ. Сабаби – Bengal бу ойда чиқмаслиги аниқ, октябрда тақдим этилса ҳам катта гап. Унгача эса Android 11 операцион тизими янги моделларга ўрнатиш учун топширилиб улгурган бўлади.

OnePlus Bengal’дан олдин – сентябрда эса, «Асло қотмас» смартфонлар тайёрловчи хитойлик бу компания атиги 200 долларга нақ 6000 ма/соатлик батареяга эга OnePlus Clover моделини тақдим этади!

ЎҚИНГ: Ўрта нархли ўнта энг зўр смартфон (AnTuTu рейтинги, 2020 йил август)

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!