Онгни ўқувчи кичик сенсорлар яратилди

Онгни ўқувчи кичик сенсорлар яратилди

Онгни ўқувчи наносенсорларга NeuroSWARM3 номи берилган. Улар миядаги қон-мия тўсиғини кесиб ўтиши, шунингдек, асаб фаолиятини электр сигналларига айлантириши мумкин. Бунинг ёрдамида онгни ўқиш ва талқин қилиш мумкин бўлади.

ЎҚИНГ: Чақалоққа «идеал» исмни энди сунъий онг танлаб беради!

Олимларнинг таъкидлашича, наносенсорлар одамларга, масалан, экзоскелетларни бошқариш имкониятини беради. Тўлақонли нейрокомпютер интерфейсини яратиш ҳам мумкин бўлади. Бундан ташқари, шифокорлар биосенсор ёрдамида беморлардаги асаб тизими касалликларининг дастлабки белгиларини кузатиши мумкин.

Синовлар пайтида наносенсорлар индивидуал мия ҳужайраларининг фаолиятини аниқлаш учун етарлича сезгирлик кўрсатди.

Олимларнинг таъкидлашича, ушбу технология ривожланишнинг биринчи босқичида бўлса ҳам, унинг потенциали жуда катта.

ЎҚИНГ: «Елена» – «сунъий онг»ли виртуал телебошловчини қарши олинг! (+видео)

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!