Онлайн аудио тинглаганда қанча мегабайтингиз кетади?

  •   DiMaX
  •  811
  •  11.08.2020 11:57

Онлайн аудио тинглаганда қанча мегабайтингиз кетади?

Интернет ривожланиши баробарида онлайн сервислар ҳам оммалашиб бормоқда ва шу йўналишлардан бири – стриминг хизматларидир. Бу – аудио ёки видеони бевосита интернет орқали узатиш технологиясидир.

ЎҚИНГ: Google оммабоп сервисининг «дафн этилиш» вақтини эълон қилди

Хўш, смартфон орқали интернетдан аудио (мусиқа, қўшиқ, аудиокитоб, овозли хабар...) тинглаганда неча мегабайт кетиши ҳақида ҳеч ўйлаб кўрганмисиз? Android Authority нашри таҳририяти шуни махсус ўрганиб чиқиб, аудиостриминг жараёнида қанча трафик сарфланишини эълон қилди.

Унга кўра, аудио узатилиш сифати (битрейти) билан боғлиқ ҳолда, стримингда қуйидагича трафик талаб этилади:

  1. Паст сифат (95 Кб/сониялик битрейт) – дақиқасига 0,72 МБ ёки соатига 43,2 МБ.
  2. Ўртача сифат (160 Кб/сониялик битрейт) – дақиқасига 1,2 МБ ёки соатига 72 МБ.
  3. Юқори сифат (320 Кб/сониялик битрейт) – дақиқасига 2,4 МБ ёки соатига 115,2 МБ.

Айтиш керакки, булар – ўртача кўрсаткичлардир, яъни сайтнинг ва аудионинг хусусиятларига кўра сарфланувчи трафик ҳажми бундан сал фарқланиши мумкин.

Айрим сервислар стриминг жараёнида товушнинг сифатини интернет тезлигидан келиб чиқиб автоматик созлайди. Аксарият ҳолларда эса бу параметрни созлаш фойдалнувчининг ихтиёрига ҳавола этилади.

ЎҚИНГ: YouTube томоша қилаётиб, мегабайтингизни 15 баравар тежаш йўли бор!

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.