Онлайн аукционда салкам 200 миллион сўмлик, жами юздан ортиқ «чиройли» рақам сотилди

  •   DiMaX
  •  1062
  •  01.08.2019 10:16

Онлайн аукционда салкам 200 миллион сўмлик, жами юздан ортиқ «чиройли» рақам сотилди

Ўзбекистон Республикаси товар-хомашё биржаси ҳамда «COSCOM» МЧЖ (Ucell уяли алоқа оператори) «чиройли» телефон рақамларини онлайн аукционда сотиш бўйича шартнома имзолашган эди. Ушбу платформа ишга туширилгандан буён 196,7 млн сўмлик 121 та мобил рақамлари сотилди, деб ёзади Spot нашри.

ЎҚИНГ: Аукционда биринчи «чиройли» мобил рақам 5,3 млн сўмга сотилди

Айтиш керакки, 4 июндан бошлаб Товар-хомашё биржасида чиройли сонлар комбинациясига эга уяли телефон рақамларини сотиш бўйича янги савдо платформаси ва mobilraqam.uzex.uz веб-сайти тест режимида ишга туширилган эди. Янги платформа ишга туширилган пайтидан бери Ucell уяли алоқа операторининг 196,7 млн сўмлик 121 та мобил рақамлари сотилди. Бу ҳақда Товар хомашё биржаси маълумотларида келтирилган.

Биржанинг электрон савдоларида республикамизнинг барча худудларидан харидорлар иштирок этдилар. Ўтган савдо натижаларига кўра, сотиб олинган рақамларнинг таркибий тузилмасида пойтахт ҳудудининг харидорлари пешқадамлик қилиб, уларнинг умумий сотувлардаги улуши 42% ташкил этди.

Жиззах вилояти харидорларининг улуши 15%, Самарқанд ва Қашқадарё вилоятларининг ҳар бирини ҳиссаси 7% ни ташкил этди.

ЎҚИНГ: «Perfectum» арзонлаштирилиб, яна савдога қўйилди – унинг тақдири нима бўлади?

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!