Онлайн дарсларни бузгани учун YouTube-блогер устидан жиноий иш очилди

  •   DiMaX
  •  831
  •  23.04.2020 13:16

Онлайн дарсларни бузгани учун YouTube-блогер устидан жиноий иш очилди

Коронавирус пандемияси туфайли деярли бутун дунёда давлат таълим муассасалари ўз фаолиятини онлайн усулда олиб бормоқда. Бунда баъзи ҳудудларда интернет тезлиги пастлиги, айримларнинг иқтисодий аҳволи ундан фойдаланишга имкон бермаслигидан бошқа ҳам халақит берувчи омиллар бор экан.

ЎҚИНГ: Мактаб ўқувчиларига текинга ноутбуклар берилади

Санкт-Петербург Тергов қўмитаси бошқармаси томонидан мактаб онлайн дарсларига халақит берганлик айби билан жиноий иш қўзғатилди. Россия Федерацияси Тергов қўмитасининг хабарига кўра, мазкур ишда «ВКонтакте» тармоғидаги Артур Амаев гумондордир.

Артур Амаев видеоблогер бўлиб, YouTube тармоғида Russia Paver каналини юритади ва 912 мингдан ортиқ обуначига эга. Шу йилнинг 27 март ва 6 апрель кунлари у ўз каналига иккита видеолавҳа жойлаган ва кейинчалик ўчириб юборган. Мазкур роликларда у ўзининг мактаб онлайн дарсаларига уланганини, ўқувчиларнинг устидан кулганини мақтаниб кўрсатган эди. Баъзи ҳолларда у ўзини Таълим вазирлиги ходими сифатида таништирган, трансляциялар давомида сурбетлик қилиб дарсларга халақит берган.

«Онлайн дарсларни бузиш ҳолатлари Санкт-Петербург шаҳри ҳудудида юз берган. Ҳозир Амаевнинг қаерда эканлиги аниқланмоқда», – дейди Тергов қўмитаси.

ЎҚИНГ: IT-йўналишлар бўйича бепул видеодарсларга марҳамат!

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!