«Online-мактаб» ва «Online-боғча» телевизион видеодарслари иш бошлади

  •   DiMaX
  •  2806
  •  28.03.2020 12:42

«Online-мактаб» ва «Online-боғча» телевизион видеодарслари иш бошлади

Ўзбекистонда коронавирус тарқалишига қарши кураш доирасида яна бешта оммабоп телеканал очиқ режимда намойиш этилмоқда. Энди эса телевизион видеодарслар ҳам тест режимида иш бошлади, деб ёзади АКТ вазирлиги.

ЎҚИНГ: РАСМАН: Интернет ва телефон икки ойгача ўчмаслиги кимларга тааллуқли?

Хабарга кўра, Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси, Халқ таълими вазирлиги ва Мактабгача таълим вазирлиги ҳамкорликда тайёрловчи умумий ўрта таълим муассасалари ўқувчилари ҳамда мактабгача таълим муассасалари тарбияланувчиларига «Online-мактаб» ва «Online-боғча» рукни билан ташкил этиладиган телевизион видеодарсларни барчага сифатли етказишни таъминлашни мақсад қилишган.

Шу боисдан «Uzdigital TV» МЧЖ, «Ўзбекистон Кабел Телевидениеси» МЧЖ, кабел ва эфир кабел телевидение ҳамда IP-телевидение тармоқлари оператор ва провайдерлари тармоқларидаги тижорат асосида тарқатилаётган 4 та хорижий телеканал ўрнига, шунингдек Ер сунъий йўлдоши орқали узоқ ва бориш қийин аҳоли пунктларида ўрнатилган кам қувватли телеузаткичлар орқали қўшимча каналлар шаклида 4 та телевизион канал орқали очиқ ҳолда бепул асосда тарқатилиши ташкиллаштирилди.

Телевизион видеодарсларни:

«Uzdigital TV» МЧЖ абонентлари National Geographic, Eurosport, «Охота и Рыбалка», Muz TV телеканаллари ўрнига томоша қилишлари мумкин;

Кабел телевидение ҳамда IP-телевидение абонентлари RU.TV, «Музыка Первого», Fashion TV, TVS телеканаллари ўрнига томоша қилишлари мумкин.

ЎҚИНГ: Уйингизда Wi-Fi тезлиги пастми? Экспертлар айбдорларни топишди!