Online Open Sessions – карантин вақтида IT-Паркдан янги қизиқарли лойиҳа!

  •   DiMaX
  •  175
  •  02.04.2020 10:05

Online Open Sessions – карантин вақтида IT-Паркдан янги қизиқарли лойиҳа!

Республикамиз аҳолисини коронавирус хавфидан ҳимоя қилиш, унинг иқтисодиёт тармоқларига бўладиган салбий таъсирини юмшатиш бўйича кўплаб ишлар амалга оширилмоқда. Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ҳамда тизимдаги корхоналар ҳам бунга жиддий киришган, дейилади вазирлик хабарида.

ЎҚИНГ: Telegram’да коронавирус ҳақида ёлғон тарқатган депутатга нисбатан жиноят иши қўзғатилди

Хусусан, IT-Парк янги «Online Open Sessions» лойиҳасини ишга туширди. Мазкур лойиҳа онлайн тарзда ўтказилаётган видеоконференция бўлиб, унга Ўзбекистон, Ҳиндистон, Россия ва бошқа давлатлардан таниқли ва нуфузли IT-мутахассислар ҳамда стартапчилар жалб қилинган.

Дастурда ўрин олган маърузаларида қўйидаги долзарб масалалар ўрин олган: стартапларга кўмак бериш ва ривожлантириш, венчур молиялаштириш, ахборот технологиялари ва менеджмент.

Онлайн-маърузаларнинг дастури ва жадвали:

  1. Мавзу: «Маҳсулотни қандай «ўлчаш» мумкин?». Спикер: Бобир Нурмухаммедов. Санаси: 01.04.2020. Вақти: 18:30;
  2. Мавзу: «Growth Hacking». Спикер: Бобур Нурмухаммедов. Санаси: 03.04.2020. Вақти: 18:30;
  3. Мавзу: «Online Open Pitch». Спикерлар: стартапчилар. Санаси: 04.04.2020. Вақти: 11:00;
  4. Мавзу: «How the market works and how to indentify it». Спикер: iCreate вакили (Ҳиндистон). Санаси: 06.04.2020. Вақти: 18:30 (дастлабки кўрсатилган);
  5. Мавзу: «Startup Advice». Спикер: Абдулахад Кучкаров. Санаси: 07.04.2020. Вақти: 16:00;
  6. Мавзу: «Methodology of CustDev». Спикер: iCreate вакили (Ҳиндистон). Санаси: 10.04.2020. Вақти: 18:30 (дастлабки кўрсатилган);
  7. Мавзу: «Online Open Pitch». Спикерлар: стартапчилар. Санаси: 11.04.2020. Вақти: 11:00;
  8. Мавзу: «Creating a Business Model Canvas». Спикер: iCreate вакили (Ҳиндистон). Санаси: 13.04.2020. Вақти: 18:30 (дастлабки кўрсатилган);
  9. Мавзу: «Startup Advice». Спикер: Абдулахад Кучкаров. Санаси: 14.04. Вақти: 16:00;
  10. Мавзу: «Startup’s Financial Mechanics». Спикер: iCreate вакили (Ҳиндистон). Санаси: 17.04.2020. Вақти: 18:30 (дастлабки кўрсатилган);
  11. Мавзу: «Online Open Pitch». Спикерлар: стартапчилар. Санаси: 18.04.2020. Вақти: 11:00;
  12. Мавзу: «Startup Advice». Спикер: Абдулахад Кучкаров. Санаси: 21.04.2020. Вақти: 16:00;
  13. Мавзу: «Digital Marketing». Спикер: Александр Соловьёв (Qmarketing, Россия). Санаси: 23.04.2020. Вақти: 18:30;
  14. Мавзу: «Online Open Pitch». Спикерлар: стартапчилар. Санаси: 25.04.2020. Вақти: 11:00;
  15. Мавзу: «Startup Advice». Спикер: Абдулахад Кучкаров. Санаси: 28.04.2020. Вақти: 16:00;
  16. Мавзу: «Customer Development». Спикер: Данил Коновалов (Интернет-ташаббусларни ривожлантириш Жамғармаси эксперти, Россия). Санаси: 29:04. Вақти: 18:30.

Маърузалар Zoom платформаси орқали амалга оширилмоқда. Агарда сиз Online Open Sessions’да иштирок этишни хоҳласангиз, унда қуйидаги ҳавола орқали рўйхатдан ўтинг: https://forms.gle/yZ79Z9oGDJ1ibUBV6.

ЎҚИНГ: Бир миллион дастурчи қандай тайёрланади?

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.