«Ўнта қўй нима бўлади!?» – Samsung яна камида тўртта моделда Galaxy A смартфони тайёрлаяпти

  •   DiMaX
  •  2653
  •  16.05.2019 11:29

«Ўнта қўй нима бўлади!?» – Samsung яна камида тўртта моделда Galaxy A смартфони тайёрлаяпти

Samsung компанияси янгиланган Galaxy A туркумида ҳозиргача тўққизта моделда смартфон тақдим этган: Galaxy A10, A20, A20e, A30, A40, A50, A60, A70 ва A80. Лекин у яхши сотилаётган мазкур линейкани янада кенгайтирмоқчи экани маълум бўлди.

ЎҚИНГ: Samsung ўз рекордини янгилади: Galaxy A смартфонлари зўр кетяпти!

Инсайдерлар тайёрланаётган моделларнинг фақат каталог рақамларинигина ошкор этишган: SM-A107F, SM-A507F, SM-A707F ва SM-A907F. Бозорга улар қанақа ном билан тақдим этилиши ҳозирча аниқ эмас, лекин дастлабки учтаси тегишлича Galaxy A10e, A50e ва A70e моделлари сифатида чиқарилса керак. Охиргиси эса мазкур туркумнинг флагмани – Galaxy A90 бўлиши эҳтимоли кўпроқ. Эсласангиз керак, Galaxy A80 моделини дастлаб шу ном билан чиқаришмоқчи бўлишгани, кейин бошқача аталганини айтишган.

Хабарга кўра, SM-A707F ва SM-A907F каталог рақамлари остидаги қурилмалар 128 гигабайтлик, A507F эса 64 гигабайтлик доимий хотирага эга, бироқ бошқа модификациялари ҳам бўлиши мумкин. Шунингдек, бу учта смартфон камида икки хил – оқ ва қора корпусларда таклиф этилади.

SM-A107F каталог рақамли «кичкинтой» смартфонни эса кўпроқ – қизил, яшил, мовий ва рангларда бозорга чиқаришади. Унинг ички хотираси 32 гигабайтлик бўлиши айтилмоқда. Бундан ташқари, SM-A107F аввалроқ Geekbench сервиси базасида MediaTek Helio P22 чипи билан «қўлга тушган». Яъни, ушбу модел янгиланган Galaxy A туркумининг MediaTek платформали илк вакили бўлаётир.

Юқоридаги моделларнинг бошқа хусусиятлари, намойиш вақти ва нархи ҳақида ҳозирча маълумот йўқ. Samsung компаниясининг аллақачон бозорга чиқарган турли русумлардаги телефонларини Terashop.uz интернет-дўконимиздан 451 000 сўмдан бошланувчи нархлар эвазига сотиб олиш имкони бор.

ЎҚИНГ: Galaxy S10+ 5G билан беллашувчи Galaxy A70 ҳам Terashop.uz’га етиб келди! Samsung смартфонлари нархлари (2019 йил 7 май)