ОЎЮ ва академик лицейларда таълим онлайн тарзда давом этадими?

  •   DiMaX
  •  528
  •  25.07.2020 17:06

ОЎЮ ва академик лицейларда таълим онлайн тарзда давом этадими?

Бугун – 25 июль куни АОКА ҳузуридаги штабда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги матбуот котиби Фарҳод Бабашев иштирокида брифинг ўтказилди. Брифингда аҳолидан тушган саволларга жавоб қайтарилди, деб ёзади Sof.uz.

ЎҚИНГ: Ижтимоий масофа сақлаш бўйича огоҳлантирувчи Self-Safety мобил иловаси яратилди

— Олий таълим муассасаларида 2020/2021 ўқув йили қандай бошланади? Масофавий таълим давом этаверадими?

— Анъанавий таълим шаклида ўқув йилини бошлаш режалаштирилган эди. Республикада эпидемиологик вазиятнинг барқарорлашиш шароитидан келиб чиқиб, Олий таълим муассасаларининг бакалавриат ва магистратурасининг юқори курс талабалари ҳамда академик лицейларнинг 2 курс ўқувчиларига янги ўқув йилини жорий йилнинг сентябрь ойидан масофавий шаклда бошлашга ҳам тайёргарлик кўрилмоқда.

ЎҚИНГ: ТОП-10: Ўзбекистондаги киберхавфсизлик таъминланган ташкилотлар

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.