Opera браузеридаги бепул VPN’дан фойдаланиш бўйича батафсил қўлланма

  •   DiMaX
  •  1676
  •  11.02.2019 12:58

Opera браузеридаги бепул VPN’дан фойдаланиш бўйича батафсил қўлланма

Opera Software компанияси Android-қурилмаларга VPN хизматини қайтараётганлиги ҳақида куни кеча ёзгандик. Бироқ мухлисларимизнинг мурожаатларидан биз айрим англашилмовчиликлар юзага келаётганини пайқадик ва ушбу хизматдан фойдаланиш йўлини қадам-бақадам тушунтириб беришга қарор қилдик.

ЎҚИНГ: ЭҲТИЁТ БЎЛИНГ: бепул VPN’ларнинг ярмидан кўпи хавфли эканлиги аниқланди!

Гап шундаки, ўша хабаримизда ҳам ёзганимиздек, Opera браузеридаги VPN функцияси ҳозирча синов босқичида бўлиб, турли ҳудудлардаги фойдаланувчилар учун босқичма-босқич тақдим этилади. Ушбу имкониятдан ҳозироқ фойдаланиш учун эса мазкур илованинг бета версиясини ишлатишга ва унда VPN функциясини фаоллаштиришга тўғри келади. Буни эса қуйидагича амалга оширамиз.

  1. Смартфонда Google Play иловалар каталогини очамиз ва ундаги «Бета-версии» варақасини танлаймиз:

  1. Шу ердан Opera Beta браузерини топамиз ва ўрнатиб оламиз (ҳавола):

  1. Opera иловасини очиб, бош саҳифасидаги пастки ўнг бурчакдаги қизил «O» тугмачасини босиш орқали менюни очамиз. Унинг созламалари – «Настройки»га кириб, махфий варақалар учун VPN’ни фаоллаштирамиз:

  1. Браузернинг бош саҳифасига қайтиб, янги махфий варақа («Приватная вкладка» очамиз ва у ердаги VPN созламаларига кирамиз. Бунда энди нафақат махфий, балки оддий варақалар учун ҳам VPN функциясини фаоллаштирамиз:

Бўлди, энди сизга бошқа VPN сервисининг кераги йўқ – сайтларга Opera Beta браузери орқали бемалол кираверасиз!

ЎҚИНГ: Ўзбекистонда илк бор: интернет-провайдер Facebook ва YouTube’ни VPN’сиз очувчи хизмат таклиф этмоқда!

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!