Opera’нинг десктоп талқини энди селфи қила олади (+видео)

  •   DiMaX
  •  405
  •  06.10.2017 12:11

Opera’нинг десктоп талқини энди селфи қила олади (+видео)

Оммабоп браузерлардан саналмиш Opera’нинг ишлаб чиқувчилар жамоаси унинг Opera 49 бета-талқини чиқиши ҳақида хабар беришди.

Ушбу версиядаги десктоп Opera энди экрандан скриншот қила оладиган бўлди. Бугина эмас – селфи, стикер ёки расм қўшиб, ўша скриншотни браузер орқали таҳрирлаш ҳам мумкин.

Opera турли мессенжерлар билан интеграцияни қўллаб-қувватлагани сабабли, фойдаланувчилар энди ўз скриншотларини VK, Facebook Messenger, WhatsApp ёки Telegram мессенжерлари орқали улашишлари мумкин.

Янги бета-талқиндаги десктоп Opera’да яна бир неча янгиликлар мавжуд: ён панелдаги VK мессенжери; браузернинг тезкор созламалари учун янги панел; шунингдек, HiDPI экранларда веб-контентни кўриш сифатининг яхшиланганлиги.

Браузернинг шу каби янги функциялари қуйидаги видеолавҳада батафсил акс эттирилган:

Windows, macOS ҳамда Linux операцион тизими бошқаруви остида ишлайдиган компьютерлар учун Opera 49 бета-талқинини браузернинг сайтидаги махсус саҳифага мана бу ҳавола орқали ўтиб, кўчириб олиш мумкин.

Terabayt.uz сайтининг бепул эълонлар каналига қўшилинг.