Opera Reborn 3: тезкор ва бепул VPN, блокчейн ва криптоҳамёнга эга илк браузерни ўрнатиб олинг!

  •   DiMaX
  •  578
  •  10.04.2019 12:12

Opera Reborn 3: тезкор ва бепул VPN, блокчейн ва криптоҳамёнга эга илк браузерни ўрнатиб олинг!

Ўзидаги VPN функцияси ҳамда тезкорлиги билан танилган Opera браузери компьютер ва ноутбуклар учун чиқарилган дастурининг 60-версиясини тақдим этди. Кодли номи Reborn 3 бўлган ушбу илова браузерлар соҳасида янгича стандартларни бошлаб келган.

ЎҚИНГ: Бепул VPN керакми? Энди Opera’нинг ўзи етарли!

Opera Reborn 3 браузери бутунлай қайта ишланган дизайнга эга, унинг асосий вазифаси – фойдаланувчининг эътибор марказига бевосита веб-контентнинг ўзини жойлаш. Дастурчилар мазкур браузер интерфейсидаги турли қисмларни ажратиб турувчи чизиқларни олиб ташлашган – саҳифаларни ҳеч нимаага чалғимасдан, чегарасиз ҳолда кўриш мумкин.

Браузерда икки хил – ёрқин ва тўқранг интерфейс режими кўзда тутилган. Қайси саҳифа очиқ бўлса, ўша варақа бошқаларидан юқорида кўрсатилади. «Оддий созламалар» («Простые настройки») ҳамда скриншот олувчи «Сурат» («Снимок») функцияси манзил қаторига кўчирилган.

Олдинги версияларидаги сингари, Opera Reborn 3 дастурида ҳам ўзига ўрнатилган VPN-сервис мавжуд. Таъкидланишича, энди у янада тезкор ишлайдиган бўлган. Аввалгидек, мазкур хизмат буткул бепул ва трафик ҳам чекланмаган.

ЎҚИНГ: Ўзбекистонда VPN ва Proxy’дан фойдаланганлик учун жазо белгиландими?

Opera Reborn 3 дастури янгича – Web 3 технологияларини қўллаб-қувватловчи биринчи оммавий браузер бўлди. Ушбу атама криптовалюта, блокчейн каби замонавий интернет имкониятларини кенгайтирувчи тизимларни англатади.

Ушбу браузердаги Web 3 функциялари dApps (децентрализацияланган иловалар), Эфир (Ethereum) блокчейнидаги иловаларга кириш имконини беради. Дастурга жорий этилган Crypto Wallet криптоҳамёни эса криптовалютани, шунингдек, токенларни ва жамлаш предметларини браузернинг ўзида сақлаш имконини яратган.

Ва ниҳоят, энг муҳим хусусиятларидан бири – Opera Reborn 3 рекламаларни бепул ва самарали чеклаш хусусиятига эга. Бу эса веб-саҳифалар юкланишини тезлаштиришдан ташқари, компьютерингиз ресурсларини ва трафикни (ўз-ўзидан – маблағни ҳам) тежаш учун жуда муҳим.

Компьютерингиз (ноутбукингиз) қайси операцион тизимда ишлашига қараб, Opera Reborn 3 браузерини компаниянинг расмий саҳифаси охиридаги тегишли ҳавола орқали ўрнатиб олишингиз мумкин.

ЎҚИНГ: Opera браузеридаги бепул VPN’дан фойдаланиш бўйича батафсил қўлланма

Terabayt.uz сайтининг бепул эълонлар каналига қўшилинг.