Оператор бирданига иккита оммабоп хизматига чегирма эълон қилди!

  •   DiMaX
  •  1457
  •  15.10.2020 16:42

Оператор бирданига иккита оммабоп хизматига чегирма эълон қилди!

Куни кеча «Ўзбектелеком» акционерлик компанияси ўзининг GSM тармоғидаги (UZMOBILE миллий оператори) абонентлари учун тақдим этган бир хизматига чекловлар киритган эди. Энди эса у бирйўла иккита хизматида чегирмалар жорий этди.

ЎҚИНГ: Мобил оператор 90%гача борувчи «ҚАЙНОҚ ЧEГИРМАЛАР» муддатини октябрнинг охиригача узайтирди!

Uztelecom ўз расмий сайти орқали маълум қилишича, 2020 йилнинг 15 октябридан 16 ноябригача бўлган даврда GSM абонентлари «ТУНГИ ИНТEРНEТ» хизматидан арзонлаштирилган нархларда фойдаланишлари мумкин:

«ТУНГИ ИНТEРНEТ» хизматининг шартлари билан батафсил танишиш учун ушбу ҳавола орқали компания сайтига ўтишингиз мумкин.

ЎҚИНГ: «Ўзбектелеком»нинг найрангини дастурчи фош этди!

Чегирма эълон қилинган иккинчи хизмат эса «ФОЙДАЛИ АЛМАШИНУВ» бўлиб, унда абонентлар тариф режасига кўра фойдаланилмай қолган лимит қолдиқларини зарур бўлган МБ ёки дақиқаларга алмаштиришлари мумкин. Масалан – қўнғироқ дақиқаларини мегабайтларга ёки аксинча.

Хабарга кўра, «ФОЙДАЛИ АЛМАШИНУВ» хизмати учун ҳам чегирмалар 15 октябрдан то 10 декабрга қадар давом этади. Унинг шартлари эса мана бу ерда батафсил баён этилган.

ЎҚИНГ: Уяли алоқа оператори яна битта арзон тарифини ёпяпти

Сайтимиз хабарларини Одноклассникидаги саҳифамизда кузатиб боринг!