Оператор энг оддий ва энг фойдали тарифга бепул уланиш муддатини узайтирди!

  •   DiMaX
  •  2489
  •  29.08.2020 13:24

Оператор энг оддий ва энг фойдали тарифга бепул уланиш муддатини узайтирди!

«Ўзбектелеком» акционерлик компаниясининг Uzmobile уяли алоқа оператори июннинг охирида «ОДДИЙ 10» тариф режасига БEПУЛ уланишни йўлга қўйган эди. UZTELECOM энди ушбу акциянинг муддати узайтирилишини хабар қилди.

ЎҚИНГ: «EXTRA balans» хизмати билан доимо алоқада бўлинг!

Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 29 йиллиги муносабати билан, биз «БАРЧАСИ 10 дан» акциясини 2020 йилнинг 31 декабрига қадар узайтирамиз, дейилади хабарда.

Акция доирасида GSM стандартидаги абонентлар учун «ОДДИЙ 10» тариф режасига БEПУЛ уланиш таклиф этилади.

Шартлар ҳар доимгидек осон; улар билан танишиш ҳамда мазкур тариф режаси ҳақида батафсил маълумот олиш учун ушбу ҳавола орқали компания сайтига ўтишингиз мумкин.

ЎҚИНГ: UzMobile'да оператор бўлиб ишлаш учун нима қилиш керак?