Оператор иловаси 2021 йилда ҳам ҳар гал 3750 МБгача бонуслар совға қилишда давом этади!

  •   DiMaX
  •  1802
  •  30.12.2020 15:31

Оператор иловаси 2021 йилда ҳам ҳар гал 3750 МБгача бонуслар совға қилишда давом этади!

Эсингизда бўлса, UZTELECOM абонентлари 2020 йилнинг 31 декабрига қадар MyUZTELECOM мобил иловасидан фойдаланиб, бонусли интернет-тўпламларга эга бўлишлари мумкинлиги ҳақида ёзган эдик. «Ўзбектелеком» акционерлик жамияти ушбу акция муддати нақ 2021 йилнинг 31 августига қадар узайтирилишини маълум қилди.

ЎҚИНГ: Уяли алоқа операторидан «ЯНГИ ЙИЛ ОЛДИ ЧEГИРМАЛАРИ» акцияси!

Абонентларимизнинг кўплаб илтимосларига кўра, янги йилда ҳам «MyUZTELECOM мобил иловасидан фойдаланинг ва бонусли Интернет-пакетларга эга бўлинг» акцияси бўйича бонуслар тақдим этишда давом этамиз, дейилади хабарда.

Акция шартларига кўра, MyUZTELECOM иловасини юклаб олсангиз, интернет-пакетларни харид қилсангиз ва ҳисобни илова ёрдамида тўлдирсангиз, Сиз фойдаланиш муддати 7 кунгача бўлган 50 МБдан 3750 МБгача ҳажмдаги бонусли интернет-пакетлар соҳибига айланасиз.

MyUZTELECOM иловасини қуйидаги ҳаволалар орқали юклаб олиш мумкин:

  • Android платформаси учун
  • iOS платформаси учун

Ушбу акция ҳақида батафсил маълумот билан бу ерда танишиб чиқишингиз мумкин.

ЎҚИНГ: Янги йилни янгиланган UNLIM тарифлари билан кутиб оламиз!

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!