Оператор мобил иловасида абонентларга қўшимча қулайликлар!

  •   DiMaX
  •  988
  •  27.05.2021 17:02

Оператор мобил иловасида абонентларга қўшимча қулайликлар!

Эндиликда, UZTELECOM абонентлари MyUZTELECOM мобил иловаси ёрдамида мурожаат ҳолатини текширишлари ва уларнинг бажарилиш сифатини баҳолашлари мумкин. Бу тўғрида «Ўзбектелеком» акционерлик компанияси ўз расмий сайти орқали хабар бермоқда.

ЎҚИНГ: Оператор иловаси 2021 йилда ҳам ҳар гал 3750 МБгача бонуслар совға қилишда давом этади!

Шундай қилиб, энди мобил алоқа, телефония ва симли Интернет абонентлари ўзларининг хизматлар сифатига бўлган мурожаатда кўрсатилган муаммонинг ҳал қилиниш жараёнининг босқичларини Интернет орқали кўришлари мумкин.

Иловада қуйидаги маълумотлар мавжуд:

- Мурожаат рақами

- Рўйхатга олинган сана

- Мурожаат учун сабаби

- Мурожаат ҳолати

- Муаммо бартараф этилиниши кутилаётган сана

- Мурожаатнинг ёпилишини ҳақиқий санаси

- Ижро натижаси

Шундан сўнг, мурожаатни бажариш якунлари бўйича абонент бажариш сифатини баҳолай олади:

– Бажариш сифатини беш баллли шкала бўйича баҳолаш

– Агар баҳо 4 баллдан кам бўлса, абонентни қониқтирмаган пунктларни танлаши, шунингдек, аризага ўз шарҳини ёзиши ёки кўрсатилган саволга қуйидаги вариантларни танлаши мумкин:

Хизмат кўрсатишда сизни нима қониқтирмади?

– Мутахассис малакаси.

– Мурожаат ҳал этилмаган.

– Мурожаатни бартараф этиш муддатлари.

– Мени билан алоқага чиқишмадилар.

Мурожаатингизнинг ҳолатини текшириш учун MyUZTELECOM мобил иловасига кириб, экраннинг пастки қисмидаги «Кўпроқ» тугмачасини босишингиз лозим. Ушбу бўимда «Менинг аризаларим» номли тугмачани босганингизда, сиз қолдирган барча мурожаатлар рақамлари билан эътиборингизга ҳавола этилади. Шунингдек, «Мурожаат» тугмасини боссангиз, мурожаатингиз ҳақида тўлиқ маълумот билан биргаликда унинг бажариш сифатини баҳолашингиз ҳам мумкин бўлади.

Шунингдек, «Кўпроқ» тугмачасини босганингизда, менюда «Ёрдам» тугмачаси ҳам мавжуд бўлиб, ушбу бўлимда Қўллаб-қувватлаш маркази телефон рақамлари, иловадаги хатоликлар, мурожаат жўнатиш ва онлайн оператор билан мулоқот қилишингиз мумкин.

ЎҚИНГ: Мобил оператор 20 июнгача акция эълон қилди: нақ 90 фоизлик чегирма!

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!