Оператор соврин жамғармаси 1 540 000 000 сўмлик акция эълон қилди!

  •   DiMaX
  •  2308
  •  10.12.2020 18:05

Оператор соврин жамғармаси 1 540 000 000 сўмлик акция эълон қилди!

Mobiuz уяли алоқа оператори 2020 йилнинг 1 декабридан «Yorqin kuz» акциясига яна олтита тариф режасини қўшаётгани ҳақида ёзган эдик. Энди эса у «Mobiuz bilan baxtli millionlar» акциясини жорий этди.

ЎҚИНГ: Ойига атиги 8000 сўмлик «Yengil» тариф режаси чиқди!

Янги акция доирасида 35000 сўм эвазига «5555 МБ» интернет-тўпламини  улаб, катта пул маблағлари тикилган ютуқли ўйинда иштирок этиш мумкин. Қанча кўп тўпламлар харид қилинган бўлса, ютиш учун имкониятлар шунча кўп бўлади!

«Mobiuz bilan baxtli millionlar» акцияси 2020 йил 10 декабрда бошланган бўлиб, 2021 йилнинг 10 февралига қадар давом этади. Унинг соврин жамғармаси жами 1 540 000 000 (бир миллиард беш юз қирқ миллион) сўмни ташкил қилади!

Пул маблағлари – совринлар Ғолибларга нақдсиз кўринишда берилади, ҳамда тўловни амалга ошириш пайтидаги Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунчилигида назарда тутилган солиқларни ушлаб қолган ҳолда, Ғолибларнинг банкдаги ҳисоб рақамига ўтказиб берилади.

«Mobiuz bilan baxtli millionlar» акцияси шартлари билан батафсил танишиш учун ушбу ҳавола орқали операторнинг расмий сайтидаги тегишли саҳифага ўтиш мумкин.

ЎҚИНГ: Операторларимиз рейтингида жиддий ўзгариш: энди кимда қанча абонент бор? (+инфографик видео)