Оператор яна учта тарифда мегабайтлар, дақиқалар ва SMS’лар лимитларини кўпайтирди!

  •   DiMaX
  •  2071
  •  14.01.2021 17:32

Оператор яна учта тарифда мегабайтлар, дақиқалар ва SMS’лар лимитларини кўпайтирди!

Куни кечагина Ucell нақ тўққизта тарифда дақиқа, SMS ва мегабайтлар лимитлари чексизгача оширган. Унгача эса компания 32 та сайтга бепул кириш муддатини узайтирган эди.

ЎҚИНГ: Атиги 2021 сўмга 2021 мегабайт, Ўзбекистон бўйича 2021 дақиқа ва 2021 SMS олинг!

Ucell хушхабарлар улашиб чарчамаяпти – буларнинг ортидан компания «COSMO» тизимидаги тариф режаларини янада яхшилаганини эълон қилди. Уларда энди тариф режаси доирасидаги мегабайтлар барча йўналишлар учун умумий бўлган (олдин Facebook, Telegram, WhatsApp ва TAS-IX учун алоҳида трафик берилар эди) ва уларнинг умумий миқдори ҳам оширилган. Бундан ташқари, Ўзбекистон бўйича мулоқотлар учун тақдим этилаётган дақиқалар ҳамда SMS-хабарлар лимитлари ҳам кўпайтирилган.

Хуллас, янгиланган «COSMO» тарифларида ойлик лимитлар энди қуйидагича бўлган:

Тариф режалари доирасидаги ушбу ўзгаришлар 2021 йилнинг 13 январь куни, соат 16:00 дан кейин кучга киради, дейилади хабарда. Диққат қилинг: шу соатгача тариф бўйича ойлик абонент тўловини амалга оширган ва лимитларни олган абонентлар учун ўзгаришлар тариф шартларига биноан навбатдаги ойлик даврдан кучга киради.

«COSMO» тизимидаги тариф режалари шартлари билан батафсил танишиш истагида бўлганлар мана бу ҳавола орқали Ucell сайтига ўтсалар бўлади.

ЎҚИНГ: Чексиз интернетгача таклиф этувчи тўртта янги тариф режаси чиқди!

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!