Оператордан ҳар куни бонусларга эга бўлинг!

Оператордан ҳар куни бонусларга эга бўлинг!

Beeline мобил оператори яқинда манфаатли янги тарифни эълон қилганди. Бундан олдин эса ойига 50 минг сўм эвазига 25ГБ олиш имконини берганди. Шунингдек, ҳар ой бепул 4ГБгача эга бўлишингиз мумкин.

Бундан ташқари, Beeline мижозлари ҳар куни бепул дақиқа, SMS, МБ ва Beep'ларни шунчаки бонус сифатида олишлари мумкин. Бунинг учун Beeline Uzbekistan иловаси юкланган бўлиши керак.

Илованинг «Beeline Club» бўлимидаги «Ўйинлар» ойнасида «BeeFortuna» ва «BeeKvest» бепул ўйинлари мавжуд.

«BeeFortuna» ўйнига кириб, бонус олиш учун кунлик учта имкондан фойдалансангиз бўлади. Beeline Uzbekistan иловасининг бошқа бўлимларида бўлгани сингари ушбу ўйинда ҳам мушук сизга ҳамроҳлик қилади.

Бонуслар жамланмасидан иборат доирани айлантириш билан тасодифий бонусларга эга бўласиз. Текинга тақдим қилинувчи пакетлар қуйидагилар:
• 20/50/100 МБ;
• 20/50/100 дақиқа (Ўзбекистон бўйлаб);
• 20/50/100 SMS;
• 5/15/25 Beep.

Бонусларнинг амал қилиш муддати бир ҳафтани ташкил қилади. Бироқ муддат охирги олинган бонуслар санасига боғлиқ бўлган ҳолда етти кундан кўпроққа чўзилиши ҳам мумкин.

Ҳисобда мавжуд пакетлар орасида «BeeFortuna» ўйнида ютиб олинган бонуслар биринчи бўлиб сарфланади.

Бонус ютиб олинганда абонент рақамига бу ҳақда SMS келади. Бепул пакетлар миқдорини *103# (МБ), *107# (SMS) ва *108# (дақиқа) USSD сўровлари ёрдамида ёки Beeline Uzbekistan дастурининг ўзидан текшириш мумкин.

ЎҚИНГ: Beeline ва Ucell'нинг 20 мингдан 70 минггача бўлган тарифларини битта жойда таққослаймиз!

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!