Оператордан ҳар ойда 1 гигабайт бонус олишни истайсизми?
Beeline уяли алоқа оператори 2021 йил 4 январдан бошлаб «Хабардор бўл» хизмати барча абонентларга бепул тақдим этилишини айтган эди. Кейин эса компания Beeline TV фойдаланувчилари учун хушхабар эълон қилган.
ЎҚИНГ: Сизга ЗЎР тариф керакми?
Алоқа операторининг маълум қилишича, 2021 йил 15 мартдан бошлаб, Beeline Uzbekistan мобил иловасидаги «4G BONUS» акцияси ёпилмоқда. Шунингдек, «Beepul», «Beeline TV» ва «Beeline Music & Radio» хизматларида бонус тақдим этиш шартларига ўзгартиришлар киритилмоқда.
«Beeline TV»да бонус олиш учун қуйидагиларни амалга ошириш керак:
- Иловани юклаб олиш: *6#.
- Рўйхатдан ўтиш.
- Исталган обунани харид қилиш.
- Обуналар бўлимидаги тегишли акция тугмасини босиб, бонусни фаоллаштириш керак.
«Beeline Music & Radio»да бонус олиш учун қуйидагиларни амалга ошириш керак:
- Иловани юклаб олиш: *9#.
- Рўйхатдан ўтиш.
- Исталган обунани харид қилиш.
- «4G BONUS» баннерини босиш.
- «4G BONUS» акция тугмасини босиш.
«Beepul» фойдаланувчилари учун:
- Иловани юклаб олиш: *2#;
- Рўйхатдан ўтиш;
- Банк картани қўшиш;
- Тўловни амалга ошириш;
- Хабарномалар бўлимига кириш лозим (қўнғироқ);
- Кейин «4G BONUS» акция тугмасини босиш керак.
Акциянинг барча шартлари бажарилгандан сўнг, Сизга 30 кунга 1 гигабайтлик бонус тақдим этилади. 30 кундан кейин уни қайта фаоллаштиришингиз мумкин!
ЎҚИНГ: IMEI-кодларни энди мобил оператор офисларида ҳам рўйхатдан ўтказиш мумкин!