Оператордан янги акция: ҳар ойда бешта хизмат мутлақо бепул!

  •   DiMaX
  •  1347
  •  02.04.2021 09:37

Оператордан янги акция: ҳар ойда бешта хизмат мутлақо бепул!

Ucell яқинда Тошкент метросининг барча бекатларида уяли алоқа ва мобил интернет хизматларини йўлга қўйган эди. Куни кеча эса у атиги 15 000 сўмга тариф ичида чексиз мулоқот, яна 1 ГБ интернет, 750 та SMS ва дақиқа берилувчи янги тариф чиқарган. Булардан ташқари...

ЎҚИНГ: Бешта ҳудуддаги абонентларга «Баҳорги сюрприз» бор: 2000 дақиқа, 2000 SMS ва 2 ГБ интернет!

Энди эса компания «Try and Buy *770#» акциясини эълон қилди. Унинг доирасида Ucell абонентлари *770# рақамини териш орқали ҳар ойда 5 (беш) хил кўнгилочар хизматдан фойдаланишлари мумкин.

Агарда сиз ҳам шу оператор хизматларидан фойдаланаётган бўлсангиз, акцияни улатиш учун *770# ни теринг ва қизиқарли контент менюсига ўтинг. Апрель ойига Ucell қуйидаги хизматларни таклиф этмоқда:

  1. Мусиқа портали – севимли мусиқангизни ҳар куни тингланг.
  2. Дунё ошхоналари – севимли таомларингиз учун ҳар куни рецептлар олинг.
  3. Компьютер ўйинлари дунёсида.
  4. SMS-чат – хабарлар орқали ўзингизга жуфт, яхши дўст ва қизиқарли суҳбатдошларни топинг.
  5. Яхши ҳазил туйғуси бўлган одамлар учун латифалар.

2021 йил 1 апрелдан 30 апрелгача юқорида кўрсатилган хизматларни бепул фойдаланинг.

ЎҚИНГ: IMEI-кодларни энди мобил оператор офисларида ҳам рўйхатдан ўтказиш мумкин!

1 майдан бошлаб юқоридаги хизматлар учун нархлар қуйидагича бўлади:

  • Мусиқа портали – 12 соатлик фойдаланиш учун 421 сўм.
  • Дунё ошхонаси – кунига 600 сўм.
  • Компьютер ўйинлари дунёсида – кунига 500 сўм.
  • SMS-чат – кунига 550 сўм.
  • Латифалар – кунига 550 сўм.

Обунани бекор қилиш учун юбориладиган SMS-буйруқлар:

  • Мусиқа портали: 1426 қисқа рақамига STOP
  • Дунё ошхоналари: 3501 қисқа рақамига STOP.
  • Компьютер ўйинлари дунёсида: 2307 қисқа рақамига STOPKU.
  • SMS-чат: 8707 қисқа рақамига STOPGO
  • Латифалар: 8707 қисқа рақамига STOPLT

Маълумот олиш учун буйруқлар:

  • Мусиқа портали: 1426 қисқа рақамига INFOTRY.
  • Дунё ошхоналари: 3501 қисқа рақамига INFOTRY.
  • Компьютер ўйинлари дунёсида: 2307 қисқа рақамига INFOTRY.
  • SMS Чат: 8707 қисқа рақамига INFOTRY.
  • Латифалар: 8707 қисқа рақамига INFOTRY.

2021 йил 1 майдан 31 майгача 5 (беш) хил янги бепул хизматларни кутинг, дейилади Ucell хабарида.

ЎҚИНГ: Бир йилга чексиз Telegram, YouTube, Tas-IX, қўнғироқлар ёки ижтимоий тармоқлар керакми?

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!