Операторларга ҳудудларда мобил алоқани яхшилаш вазифаси юкланди

Операторларга ҳудудларда мобил алоқани яхшилаш вазифаси юкланди

29 май куни Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг навбатдаги Ҳайъат мажлисида вазирликка вилоят ҳамда туманлардаги автомобил йўлларида мобил алоқа сифатининг ёмонлашувига доир шикоятларнинг келиб тушаётгани қайд этилган.

Шу муносабат билан, Ўзбекистондаги барча мобил алоқа операторларига 2017 йилнинг 2-ярим йиллиги ва 2018-йилга мўлжалланган режа асосида энг қисқа муҳлат ичида алоқа тармоқларини кенгайтириш, хусусан вилоят ва туманларда қўшимча мобил алоқа станцияларини ўрнатиш орқали аҳоли пунктлари ҳамда автомобил йўлларида мобил алоқа сифатини яхшилаш вазифаси юклатилган.

Шу билан бирга, Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари соҳасида назорат бўйича давлат инспекциясига телекоммуникация соҳасида фаолият кўрсатувчи хўжалик субектлари томонидан хизмат кўрсатиш чоғида йўл қўйилаётган камчиликлар ва сифатсиз хизматлар учун кўриладиган жазо чораларини такомиллаштириш бўйича таклифлар киритиш бўйича вазифа берилган.

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!