Операторларимиз рейтингида жиддий ўзгариш: энди кимда қанча абонент бор? (+инфографик видео)

  •   DiMaX
  •  4695
  •  05.11.2020 14:53

Операторларимиз рейтингида жиддий ўзгариш: энди кимда қанча абонент бор? (+инфографик видео)

Эсингизда бўлса, биз августда юртимиздаги операторлардан қай бирининг абонентлари энг кўплиги ҳақида мақола ва унда инфографик видео ҳам эълон қилган эдик. Ўшандан бери уларнинг фаолиятида ҳам бир қатор ўзгаришлар бўлди, ҳатто бирининг бош дирeктори муддатидан аввал ишдан олинди. Шунингдек...

ЎҚИНГ: Шавкат Мирзиёев фармонига кўра, иккита уяли алоқа оператори хусусийлаштирилади

UZZOOM нашрининг ёзишича, операторлар рейтингида навбатдаги ўрин алмашув юз берган. Уяли алоқа бозорининг собиқ етакчиси – Beeline Uzbekistan биринчи ярим йилликда лидерликни Ucell‘га топшириб, иккинчи ўринга тушган эди. Энди эса миллий оператор – «Ўзбектелеком» акционерлик жамиятига қарашли Uzmobile бренди ҳам ундан ўзиб, 2-сонли операторга айланди.

Ўтган пайшанба куни Beeline Uzbekistan’нинг июлдан сентябргача бўлган фаолияти натижалари эълон қилинди. Мутахассислар башорат қилганидек, пасайиш тенденцияси давом этди ва натижада яна 259 минг абонент йўқолди. Умуман олганда, январь ойидан бошлаб Beeline’нинг мижозлар базаси 1 307 055 уланишга камайди.

Бу ҳам майли, аммо сўнгги нисбатан кичик пасайиш 2020 йилга энг йирик алоқа оператори сифатида кирган компания учун анча қийин бўлди. Биринчи ўринни йўқотиш «қора-сариқ»ларнинг қадр-қимматига аламли зарба бўлиб, VEON гуруҳи раҳбариятини кадрлар алмашинуви томон йўллади, аммо учинчи чоракдаги йўқотишлар Beeline’ни учинчи ўринга туширди. Шу уч ой ичида миллиондан зиёд SIM-картани кўпайтиришга муваффақ бўлган Uzmobile, кўпга бўлмаса-да, асосий рақибини ортда қолдирди – 6 852 000 абонент, Beeline’нинг абонентлар базаси эса 6 831 341 нафарга тенг.

ЎҚИНГ: Атиги 10000 сўмлик тариф режасида энди 3,5 ГБ интернет, 700 дақиқа ва 200 SMS берилади!

O‘zbektelekom’нинг Uzmobile АК филиали директори ўринбосари Жавлон Исломов UZZOOM билан суҳбатда шундай деди:

«Мамлакат бўйлаб миллионлаб одамлар бизга ишонгани ва UZTELECOM’дан юқори сифатли уяли алоқа фойдасига танлов қилгани билан фахрланамиз. Бутун республика бўйлаб тармоқларни модернизация қилиш бўйича йирик лойиҳани муваффақиятли якунлаши ва техник қувватларни ривожлантириш бўйича узлуксиз ишлар туфайли компания аҳолига илғор, сифатли ва ҳамёнбоп алоқа хизматларини кўрсатишга қодир. Биз амалга ошираётган стратегиянинг асосий афзалликларидан бири бу рақамли ечимлар ва LTE’га эътибор қаратиш, шунингдек 5G тармоғини жорий этишга эътибор қаратадиган алоқа операторининг асосий хизматлари тўплами ўртасидаги мувозанатдир. Бу, албатта, бизга телекоммуникация хизматлари бозорида етакчилар мавқесига эришишимизга имкон берди».

Шундай қилиб, бизнинг кўз ўнгимизда, уяли алоқа бозорини тўлиқ қайта форматлаш амалга оширилди, буни фақатгина МТС бир кечада ёпилган 2012 йилдаги воқеалар билан солиштириш мумкин. Тўғри, ўшанда Beeline олти ой ичида учинчи оператордан биринчига айланган эди, аммо бу йили эркин рақобат шароитида ҳеч қандай зарбасиз, у орқага қайтди. VEON топ-менежерлари абонентлар сонининг пасайиши ҳақида келтирган «янги актсис солиғи ва IMEI рўйхатдан ўтказилиши, шунингдек, COVID-19 чекловлари туфайли ишбилармонлик фаоллигининг сустлашиши» изоҳ ва сабаблари, афсуски, бунга юқоридаги барча омиллар тўлиқ таъсир кўрсатган рақобатчилар нима учун шунчалик ишончли ўсиб бораётганини ҳеч қандай тушунтириб беролмади.

ЎҚИНГ: Уяли алоқа компаниялари 1 ноябрдан янгича яшай бошлайдилар

Қуйидаги инфографик видеода 2006 йилнинг охиридан буён Ўзбекистон уяли алоқа бозоридаги операторларнинг улушлари ва ўринлари яққол акс эттирилган:

Биринчи рақамли операторга келсак, Ucell Бош директори Владимир Кравченко вазиятни қуйидагича изоҳлади:

«Ucell ҳам уланишлар, ҳам технологиялар бўйича ўсиш сари интилмоқда. Яқинда биз 8 миллионлик сонидан ўтдик, бу бизга ишончли ва қулай етакчилик ҳақида гапириш имконини беради: деярли 1 200 000 абонент бизни энг яқин рақибимиздан ажратиб туради. Бироқ, бизнинг устуворлигимиз хизматларнинг сифати ва тармоқни кенгайтиришга катта ҳажмдаги сармоялар бўлиб қолмоқда, чунки фақат замонавий инфратузилма яқин келажакда бизнесни барқарор ривожланишига кафолат беради».

Ucell вакилларидан таҳририятимиз олган маълумотларга кўра, «сиёҳранглар»нинг абонент базаси 8 029 000 кишини ташкил этди. Шу билан бирга, Mobiuz ўз активидаги 3 737 252 уланишлар ҳақида хабар берди, дейди UZZOOM.

ЎҚИНГ: Ucell раҳбари Владимир Кравченкодан ўзбек тилини ўрганиш, давлат тилида ишлаш бўйича мастер-класс

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!