Oppo A73 бир юмалаб Oppo A73s’га айланмоқда: техник имкониятлари қандай бўлади?

  •   Saroy
  •  1332
  •  20.06.2018 17:22

Oppo A73 бир юмалаб Oppo A73s’га айланмоқда: техник имкониятлари қандай бўлади?

2017 йилнинг декабрида Oppo компанияси Helio P23 чипи билан арзон Oppo A73 смартфонини чиқарган эди.  Энди эса маълум бўлдики, ишлаб чиқарувчи  мазкур аппаратни янгилаш устида иш олиб бормоқда. Янги қурилма Oppo A73s, деб аталади.

ЎҚИНГ: Oppo R15S ҳақида қизиқ маълумотлар пайдо бўлмоқда

Oppo A73s янада янги MediaTek Helio P60 процессори билан таъминланади.  Дисплейи ва тезкор хотира сиғими аввалгича қолган: 6-дюймли матрица томонлари нисбати 18:9 бўлиб,  2160 дан 1080 пикселгача бўлади. Ички хотираси  эса 32 дан 64 гигабайтгача кенгайтирилган. Асосий камера яккалигича қолади, селфи-камера сиғими эса 16 мигапикселдан 8 мегапикселгача камайтирилган. Аккумулятор сиғими  3200 дан 3410 мАч гача ортган. Аппарат ОС Android 8.1 билан бошқарилади. Қурилманининг  нархи маълум эмас, лекин 300 доллардан ошмаслиги, бу аниқ.  Oppo A73 эса  255 доллар туради.

ЎҚИНГ: OPPO Find X: флагманнинг хусусиятлари ўзгача

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!