Oppo A91 ва Oppo A8'лар дизайни билан танишамиз

Oppo A91 ва Oppo A8'лар дизайни билан танишамиз

Oppo 26 декабрь куни Reno 3 линейкасининг 5G тармоғида ишлайдиган смартфонлар тақдим қилишга тайёрланмоқда.

Аммо, йирик смартфонсозлардан бири ҳисобланувчи компания бошқа моделларни ҳам чиқаришни режалаштирган. Weibo ижтимоий тармоғига жойлаштирилган янги реклама афишасига кўра, Oppo 2020 йилда A91 ва A8 моделларининг янги версияларини ҳам тақдим этади.Одатдагидек, афишанинг ўзи моделлар ҳақида тўлиқ маълумот бермайди. Шундай бўлсада, қурилмалар дизайни етарли даражада аниқ кўрсатилган ва бўлажак Oppo маҳсулотлари, шу жумладан, Reno 3, Рено 3 Pro, A91 ва A8'нинг асосий хусусиятларини ҳам билиб олиш мумкин. Бундан ташқари, афишада Reni 2z ва A11 каби аллақачон тақдим этилган қурилмалар ҳам кўрсатилган.Бренд ишқибозлари Reno 3 церийасидаги қурилмаларининг барча техник хусусиятларини яхши билишади, бундан ташқари, Pro версияси тасвирнинг янгиланиш частотаси 90Hz бўлган дисплейга, одатий версияси эса аввалги каби 60Hz частотали экранга эга бўлади. Шунингдек, энди компаниянинг янги бюджет смартфонлари — A91 ва A8 ҳақида ҳам кўпроқ нарса маълум бўлди.

Янги моделлар нимаси билан ажралиб туради?

Промо тасвирларда кўрсатилганидек, Oppo A91 48 мегапикселли асосий камера, 8ГБ тезкор ва 128ГБ доимий хотирага, шунингдек, VOOC 3.0 тез зарядлаш технологиясига эга. Ўз навбатида, Oppo A8 6,5 дюймли дисплей, 128ГБ ички хотира ва 4250 мА/соат аккумулятор билан жиҳозланади. Ҳозирча, ушбу икки янги қурилма ҳақида билган барча маълумотларимиз шулардан иборат. Тармоқдаги расмий реклама материалларининг пайдо бўлишини ҳисобга олсак, янги суюклиларимиз бизни кўп куттиришмайди.ЎҚИНГ: Oppo Reno 3 ҳақида янги маълумот пайдо бўлди

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!