Oppo A95 тақдим этилди

Oppo A95 тақдим этилди

Oppo компанияси A95 5G смартфонини бундан бир неча ой муқаддам тақдим этган эди. Энди эса компания ушбу смартфоннинг LTE версияси бўлган Oppo A95 смартфонини тақдим этди. Смартфоннинг дизайни A95 5G'га жуда ўхшаш бўлса, техник жиҳатлари фарқ қилади. 

ЎҚИНГ: OnePlus 10 cериясининг рендерлари ҳамда техник жиҳатлари маълум бўлди 

Қурилмага 6.4 дюймли FHD+ AMOLED дисплейи ўрнатилган бўлиб, у 60Hz экран янгиланиш частотасида ишлайди. Бармоқ изи сканери экран остида жойлашган. Экраннинг юқори қисмидан эса 16МП селфи камера ўрин олган. Смартфон Snapdragon 662 чипида ишлайди, унинг хотира ҳажми 8/128ГБ ни ташкил қилади.

Смартфоннинг орқа панелидаги камера модулида 48МП асосий, 2МП макро, 2МП сатҳ камералари жойлашган. Шунингдек, қурилма 5,000 мАс сиғимли аккумулятор билан жиҳозланган бўлиб, уни 33 ваттда қувватлаш мумкин. Смартфон Android 11ʼ га асосланган ColourOS 11.1 операцион тизимида ишлайди.

Oppo А95 смартфони Glowing Starry Black ҳамда Glowing Rainbow Silver рангларида сотувга чиқади. Унинг тахминий нархи 264 долларни ташкил қилади. 

ЎҚИНГ: Galaxy A33 5G'нинг рендерлари эълон қилинди