Oppo AX5 Сингапур ва Тайванда сертификациядан ўтди

  •   Saroy
  •  1133
  •  20.08.2018 15:57

Oppo AX5  Сингапур ва Тайванда сертификациядан ўтди

Oppo компанияси сўнгги пайтлари жуда кўп янги смартфонларни намойиш қилди. Кўриниб турибдики, ишлаб чиқарувчи бу билан тўхтаб қоладиганга ўхшамаяпти. Куни кеча янги Oppo AX5  қурилмаси  CPH1851 рақами билан Сингапур ва Тайванда сертификациядан ўтди.

Фотографияга ва ҳисоботга таянадиган бўлсак, янги қурилма шишали корпусга эга бўлади. Унинг олд томонидаги панелига кенг форматли дисплей қирқмаси билан жойлаштирилади. Унда олд камера, гаплашиш динамиги ва датчиклар ўрнатилади.  Қурилманинг орқа томонида иккиталик асосий камеранинг кўзчаси бор, аммо бармоқ излари сканери кўринмайди.  Бу дегани, Oppo AX5 фақат  Face Unlock функцияси билан таъминланади.

ЎҚИНГ: Oppo F9 Geekbench маълумотлар базасида пайдо бўлди

Таассуфки, смартфоннинг бошқа ўзига хос жиҳатлари ҳақида маълумот берилмаган. Ҳужжатда фақат, девайс иккита sim-карта, шунингдек Bluetooth, Wi-Fi, LTE ва GPS билан таъминланиши ҳақида айтиб ўтилган.

ЎҚИНГ: Oppo уч камерали смартфонини намойиш қилди

 

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!