Oppo барча смартфонлар учун 10 карралик гибрид зум технологиясини тайёрлади (+видео)

  •   DiMaX
  •  746
  •  27.12.2018 13:11

Oppo барча смартфонлар учун 10 карралик гибрид зум технологиясини тайёрлади (+видео)

Бундан икки йилча аввал Oppo тасвирни 5 карралик оптик яқинлаштиришга қодир камерали смартфон прототипини намойиш этганди. Бундай қурилма бозорга чиққанича йўқ, аммо компания бу технология устида ишлашда давом этиб келаётган экан.

ЎҚИНГ: Дактилоскопик сенсорли экранга эга энг арзон смартфон – OPPO K1 тақдим этилди!

Oppo вакилларининг маълум қилишларича, компания энди нақ ўн каррали гибрид оптик зум технологиясини тақдим этишга тайёргарлик кўрмоқда. Унинг тафсилотлари ҳозирча маълум эмас, аммо номидаги «гибрид» сўзига қараганда, бу технологияда дастурий таъминот ҳам қатнашади.

Афтидан, янги технологиянинг аппарат қисми перископ услубидаги оригинал вариантга ўхшаш бўлади. Яъни, махсус линза объективдан келган ёруғликни йўналтиради, корпус ичига жойланган янада мураккаб оптик тизим эса уни қайта ишлайди.

Oppo бу тизим учун патент ҳам олган:

Янги технологиянинг тақдимоти келаси йил – январдаги CES 2019 ёки февралнинг сўнгидаги WMC 2019 тадбирларидан бирида бўлиб ўтади. Oppo’нинг таъкидлашича, ушбу технология аллақачон маромига етган ва уни яқин орада ўз смартфонларида қўллаши мумкин.

Мана, мазкур технологиянинг қандай ишлашини қуйидаги лавҳада кўрамиз:

Айтиш керакки, ҳозирда смартфонсозликда камера датчикларининг кўп мегапикселли бўлиши урфга кирмоқда.

ЎҚИНГ: Ҳали тақдим этилмаган Galaxy A10 Pro суратларда: 48 МПлик селфи-камера ва бақувват аккумулятор

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!