Oppo F19s тақдим қилинди, Reno6 Pro'нинг Diwali Edition талқини чиқди

Oppo F19s тақдим қилинди, Reno6 Pro'нинг Diwali Edition талқини чиқди

Oppo янги смартфон, эски гаджетлар учун янги ранглар ва турли чегирмлар билан Дивали байрамига тайёргарлик кўрмоқда.

ЎҚИНГ: Oppo компанияси янги ўйинбоп смартфонни сотувга чиқармоқда

Янги Oppo F19s смартфони Snapdragon 662 платформасида ишлаб, 6ГБ LPDDR4X тоифасидаги (ҳамда 5 ГБгача виртуал) тезкор ва 128ГБ доимий хотирага эга. Ташқи хотира картаси слоти мавжуд эмас.

Смартфонга 6,43 дюймли, 1080 х 2,040 пиксел резолюцияга эга (20:9) AMOLED дисплей ўрнатилган. Экран янгиланиш частотаси 60Hz бўлса-да, сенсорли намуна олиш частотаси юқори — одатий шароитда 135Hz, ўйин режимида эса 180Hz. Дисплей sRGB ранглар гаммасини тўлиқ, DCI-P3 диапазонини эса 92% қамраб олган. Бармоқ изи сканери экран остига жойланган.

Орқа панелда учта камера бор — 48МП асосий (f/1.7 диафрагмали), 2МП макро ва 2МП сатҳ камералари. Селфилар учун эса 16МП олд камера мавжуд. Ҳам олд, ҳам орқа камера 30 кадр/сек. да 1080p аниқликдаги видеоларни ёза олади.

F19s 8 мм дан ҳам ингичкароқ смартфон бўлса-да, унга 5,000 мАс сиғимли катта аккумулятор ўрнатилган. Қурилма SuperVOOC 2.0 адаптери орқали 33 ваттгача қувват олади.

Смартфон 3.5 мм аудио жекка эга. Қадоқ ичидан қулоқчин, қувватлагич ва ҳатто ҳимоя ғилофи ҳам ўрин олган. Бунақаси ҳозир камдан-кам учрайди!

Алоқа турларига келсак, қурилма иккита 4G SIM карта, Wi-Fi ва Bluetooth 5.0 (жумладан, AAC ва adtX кодеклари) ни қўллаб-қувватлайди. Лекин NFC мавжуд эмас. Геожойлашув маълумотларига эса GPS/GLONAS/Galileo/BeiDou жавобгар.

ЎҚИНГ: Galaxy S22 Ultra'дан сўнг, S22 ҳамда S22+ смартфонларининг рендерлари эълон қилинди

Смартфон иккита жиловдор рангда мавжуд бўлади: Glowing Black ва Glowing Gold.

Oppo F19s смартфонига компаниянинг расмий дўкони орқали ҳозирдан буюртма бериш мумкин. Девайс 270 доллар нархга эга. Олти ойлик экран ҳимояси (яъни мазкур давр ичида носоз экран бир марта текинга алмаштириб берилади) ва узайтирилган кафолат мавжуд. Бундан ташқари, компания қатор кешбекларни ҳам тақдим этмоқда. Смартфонни сотиб олсангиз, Oppo Enco W11 қулоқчинларини 50% чегирма билан харид қилиш мумкин бўлади.

Бундан ташқари, Oppo Reno6 Pro 5G смартфони Дивали учун янги Majestic Gold рангида тақдим қилинди. Смартфоннинг техник жиҳатлари ўзгармаган. Қурилманинг 12/256ГБ талқинини 3 октябрдан бошлаб 570 долларга харид қилиш мумкин.

Reno6 Pro'ни сотиб олиш билан Enco W51 TWS қулоқчинлари учун 28% ёки кўк рангли Oppo Enco Buds қулоқчинлари учун 10% чегирмага эга бўласиз. Қулоқчин 27 доллар туради ва 3 октябрдан сотувга чиқади.

ЎҚИНГ: Oppo Reno6 Pro 5G'нинг техник жиҳатлари ва қадоқ таркиби билан танишамиз

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!