Oppo F9 Geekbench маълумотлар базасида пайдо бўлди

  •   Saroy
  •  787
  •  13.08.2018 10:08

Oppo F9  Geekbench маълумотлар базасида пайдо бўлди

Хитойлик смартфон ишлаб чиқарувчи  Oppo компанияси янги Oppo F9 селфифонини намойишга ҳозирламоқда. Яқинда тармоқларда янги қурилма ҳақида айрим тафсилотлар пайдо бўлганди. Энди эса у янги аппаратларнинг ишлаш самарадорлигини тестдан ўтказишга ихтисослашган Geekbench маълумотлар базасида пайдо бўлди.

Ҳисоботга кўра, смартфонга  CPH1823 кодли ном берилган. Бундан ташқари, янги аппарат саккиз ядроли MediaTek Helio P60 (aka MT6771) чипи билан таъминланган. Унинг тезкор хотираси  6 ГБ бўлиб, қурилма   Android 8.1 Oreo’да ишлайди. Бундан аввалги тарқалган хабарларга кўра, Oppo F9 ҳам унчалик катта бўлмаган қирқмали 6.3-дюймли дисплейи билан  жиҳозланган.  Қолаверса, янги аппарат 25-мегапикселли олд камера, иккиталик 16 Мп + 2 Мп асосий камера ва сиғими 3500 мАч бўлган батарея ва VOOC тезкор зарядлаш технологиясига эга. 

ЎҚИНГ:Oppo F9 селфифони: жиҳат ва нарх маълум бўлди

Бир ядроли тестда янги аппаратнинг ишлаш самарадорлиги 1481 балл йиға олди, кўп ядроли тестда эса  5673 балл йиғилди. Ушбу маълумотларни жамлаб, хулоса шуки, аппарат флагман процессорли эмас, шу боис  арзон қурилма учун бу натижа ёмон эмас.

ЎҚИНГ:Oppo олд камерадан воз кечиб, орқа панелида сенсор экранли смартфон яратади

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!