Oppo Find N'нинг техник жиҳатлари ва қадоқ таркиби билан танишамиз

Oppo Find N'нинг техник жиҳатлари ва қадоқ таркиби билан танишамиз

iPad mini букланиб iPhone mini'га айланиб қолишини тасаввур қила оласизми? Бу қийин масала, бироқ Oppo'нинг янги Find N смартфонида шунга ўхшаш ҳолат кузатилади.

ЎҚИНГ: Galaxy A03s'нинг техник жиҳатлари ҳамда қадоқ таркиби билан танишамиз

Find серияси доимо ўзининг янгича инновациялари билан ажралиб туради. Find N букламафони ҳам бундан мустасно эмас.

Қурилма ўлчам ва букланувчи механизми билан бошқа букламафонлардан фарқ қилади.

Фото: GSMArena

Find N - бу кичик смартфон. Юқорида таъкидлаганимиздек, мини планшет букланиб мини смартфонга айланади.

Қурилмага асосий экрани 120Hz экан янгиланиш частотасида ишловчи Samsung компаниясининг 7.1 дюймли букланувчи LTPO AMOLED дисплейи ўрнатилган. Oppo'нинг Flexion букланувчи механизм эса қурилма букланганда унинг орасида ҳеч қандай бўшлиқ бўлмаслигини таъминлайди. Шунингдек, ушбу механизм экраннинг букаландиган жойида ҳеч қандай чизиқ кўринмаслигини кафолатлайди.

Фото: GSMArena

Ташқи томонга 5.49 дюймли AMOLED дисплейи ўрнатилган бўлиб, у 60Hz экан янгиланиш частотасида ишлайди. Ташқи ва ички асосий дисплейларда биттадан селфи камера жойлашган.

Камералар ҳақида маълумот берадиган бўлсак, Find N'га оптик тасвир барқарорлаштириш ҳамда кўп йўналишли PDAF технологиясига эга бўлган 50МП асосий камера, 2х зумни қўллаб-қувватловчи 13МП телефото камера ҳамда 16МП ультракенг камера ўрнатилган.

Қурилма Snapdragon 888 5G чипи билан жиҳозланган. Унинг турли хил хотира ҳажмига эга турлари мавжуд.

Oppo Find N'нинг техник жиҳатлари:

> Корпус: 132.6х140.2х8.0мм, 275г; олд панель шиша (Gorilla Glass Victus) - ташқи дисплей, олд панель пластик - асосий дисплей, орқа панель шиша (Gorilla Glass Victus), алюминий ром.

> Дисплей: 7.10 дюймли букланувчи LTPO AMOLED, 120Hz экран янгиланиш частотаси, HDR10+, максимал 1000 нит ёрқинлик, 1792х1920 пиксел резолюция, 9.64:9 форма фактори, 370ппи зичлик; Ташқи дисплей: 5.49 дюймли AMOLED дисплей, Gorilla Glass Victus, 988х1972 пиксел резолюция, 18:9 форма фактори.

> Чипсет: Qualcomm SM8350 Snapdragon 888 5G (5 nm): Саккиз ядроли (1x2.84 GHz Kryo 680 & 3x2.42 GHz Kryo 680 & 4x1.80 GHz Kryo 680); Adreno 660.

> Хотира: 8/256ГБ, 12/512ГБ; UFS 3.1.

> ОТ/Дастурий таъминот: Android 11, ColorOS 12.

> Камера: Асосий камера: 50МП, f/1.8, 24мм, 1/1.56“, 1.0µm, кўп йўналишли PDAF, OIS; Телефото камера: 13МП, f/2.4, 52мм, 1/3.4“, 1.0µm, 2х оптик зум, PDAF; Ультракенг камера: 16МП, f/2.2, 14мм, 123˚, 1/3.09“, 1.0µm.

> Селфи камера: 32МП, f/2.4, 26мм, 1/2.74“, 0.8µm; Ташқи селфи камера: 32МП, f/2.4, 26мм, 1/2.74“, 0.8µm.

> Видео ёзув: Асосий камера: 4К@30/60 кадр/сек, [email protected]/60/240 кадр/сек, gyro-EIS, HDR; Селфи камера: [email protected] кадр/сек, gyro-EIS.

> Аккумулятор: 4,500 мАс; 33 ватт қувватлаш технологияси, 100% - 70 дақиқада (рекламага кўра), 15 ватт симсиз қувватланиш имконияти, 10 ватт ўзидан қувват бериш имконияти.

Бошқа: бармоқ изи сканери (ён томонда); NFC.

Қурилма форм-фактори ўзгача бўлса-да, камчиликлар ҳам йўқ эмас. Мисол учун, смартфонда сувдан ҳимоя стандарти мавжуд эмас. Samsung бу йилги Z Fold 3 букламафонига IPX8 сувдан ҳимоя стандартини ўрнатишга мувафақ бўлди.

Қадоқ таркиби

Find серияси доимо премиум кўринишдаги қутида сотилади. Oppo Find ҳам бундан мустасно эмас.

Қурилма катта қора қутида келади. Унинг ичида қиммат смартфон бўлиши қутидан маълум.

Фото: GSMArena

Қадоқ таркибида смартфон билан бирга 33 ваттлик қувватлаш адаптери ва USB-C кабели бўлади ҳолос. Аввалги Oppo флагманлари қутисида бўлган қулоқчинлар, афсуски, Find N'нинг қадоғида мавжуд эмас.

ЎҚИНГ: Google Pixel 6 Pro'нинг техник жиҳатлари ҳамда қадоқ таркиби билан танишамиз

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!