OPPO Find X3 аллақачон Antutu тестидан ўтди: унинг Find X3 Pro’дан асосий фарқи нимада?

  •   DiMaX
  •  631
  •  17.02.2021 13:37

OPPO Find X3 аллақачон Antutu тестидан ўтди: унинг Find X3 Pro’дан асосий фарқи нимада?

Биз аввалроқ 2021 йилнинг энг зўр камерофони бўлиши кутилаётган Find X3 Pro флагманининг хусусиятлари ва илк «жонли» расмларини эълон қилган эдик. Таъкидлаш керакки, Find X3 Pro модели 2021 йилнинг энг кутилаётган 10 смартфони рўйхатига ҳам кирган.

ЎҚИНГ: Эгасини рози қилган ўнта Android-смартфон (AnTuTu рейтинги, 2021 йил январь)

Энди эса Antutu сервисида унинг стандарт версияси – OPPO Find X3 модели текшириб кўрилгани маълум бўлди. Бенчмарк модел рақами PEDM00 бўлган ушбу смартфоннинг техник хусусиятларини биринчи бор ошкор этди.

Уларга кўра, OPPO Find X3 қурилмасининг «электрон юраги» сифатида Qualcomm Snapdragon 870 процессори танланган. Хабарингиз бўлса керак, бу – бултурги Snapdragon 865 Plus чипсетининг кучайтирилган версияси бўлиб, 7 нанометрлик технологик жараёнга асосланган ва максимал такт частотаси 3.2 ГГц.га тенг. Эслатиб ўтамиз, Find X3 Pro модели энг кучли – Snapdragon 888 чипсетига таянган.

Стандарт талқиндаги Find X3 моделига қайтадиган бўлсак, OPPO уни FHD+ форматли дисплей, 8/256 гигабайтлик тезкор/ички хотира билан таъминлаган. Бу смартфон ҳақида ҳозирча бошқа тафсилотлар йўқ, лекин унинг дизайни ҳам Pro-версиясига ўхшаш бўлишини кутиш мумкин.

Инсайдерларга кўра, ушбу туркумда нақ тўртта модел мавжуд: OPPO Find X3, Find X3 Pro, Find X3 Neo ҳамда Find X3 Lite. Компания уларни март ойида тақдим этишни режалаштирмоқда.

ЎҚИНГ: Энг тезкор Android-смартфонлар ва энг силлиқ ишловчи график қобиқ (Master Lu рейтинглари, 2020 йил)

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.