OPPO Find X3 ҳам намойиш этилди: унинг Find X3 Pro’дан фарқи нимада?

  •   DiMaX
  •  509
  •  12.03.2021 18:08

OPPO Find X3 ҳам намойиш этилди: унинг Find X3 Pro’дан фарқи нимада?

OPPO компанияси кечаги тақдимотида янги авлод смартфонларини тақдим этган. Булар – базавий Find X3, энг зўр Find X3 Pro, шунингдек Find X3 Neo ҳамда Find X3 Lite моделларидир.

ЎҚИНГ: Микроскоп камерали OPPO Find X3 Pro чиқди – ҳар томонлама ўзгача флагман!

Гарчи тақдимот маросимида Find X3 модели ҳақида алоҳида тўхталиб ўтишмаган бўлса-да, уни компаниянинг расмий сайтига чиқаришган, лекин сайтининг фақат хитойча версиясида кўрсатилганига қараганда, бу моделни халқаро бозорда сотишмайди.

Ушбу стандарт флагманнинг аксарият хусусиятлари Pro-версия билан бир хил, шунинг учун бу қайдимизда ундан фарқли жиҳатларигагина тўхталамиз.

Find X3 Pro флагмани энг қудратли – Snapdragon 888 чипсети асосида тайёрланган бўлса, базавий флагманнинг «электрон юраги» сифатида Snapdragon 870 процессори қўлланган. Иккинчи фарқи – Find X3 моделининг тезкор хотираси «атиги» 8 гигабайтлик (унинг «оға»си эса 12/256 гигабайтлик тезкор/доимий хотирага эга).

Бу икки флагманнинг қолган техник жиҳатлари айнан бир хил ва улар билан мана бу хабаримизда танишиш мумкин. OPPO Find X3 модели 19 мартдан Хитойда сотила бошлайди. Уни тезкор/ички хотирасига кўра икки хил вариантда – 8/128 гигабайтлигини 695 долларга, 8/256 гигабайтлигини эса 770 долларга тенг нархда сотишади.

ЎҚИНГ: Хитойлик камерофон iPhone 12 Pro Max’ни маҳв этиб, DxOMark рейтингида кучли бешликка кирди!

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!