Oppo Find X3 Pro'нинг техник жиҳатлари ва қадоқ таркиби билан танишамиз

Oppo Find X3 Pro'нинг техник жиҳатлари ва қадоқ таркиби билан танишамиз

Сўнгги йилларда Oppo оддийликдан қочиб, ҳали ҳеч кимнинг хаёлига келмаган, мақтовга лойиқ янгилик ва инновацияларни тақдим этмоқда. Булар қаторига ҳаракатланувчи камера, поп-ап камера, геометрик шакллардан илҳомланган панеллар ва VOOC тезкор қувватлаш имконияти кабилар киради.

ЎҚИНГ: realme Х7 Pro'нинг техник жиҳатлари ва қадоқ таркиби билан танишамиз

Компаниянинг энг сўнгги Find X3 Pro смартфонини ҳам инновацион янгилик дейиш мумкин. Энг замонавий техник жиҳатлар ва дизайнга эга бўлиш билан бирга, Find 10-битли ранг имкониятлари билан ҳам мақтана олади, сабаби қурилманинг экрани ҳам, камераси ҳам 10-битли рангларни суратга олиш ва кўрсатиш имкониятига эга.

Oppo Find X3 Pro'нинг тақдимот шиори ҳам «Рангларни уйғотиб» деб номланган эди. Бу эса смартфон ёрдамида 1 миллиард рангларни суратга олиш ва экранда акс эттириш мумкинлигига урғу беради.

Қурилма экрани қайрилган бўлиб, 6.7" диагоналга эга. 10-битли OLED экран юқори ўлчам ва юқори янгиланиш частотаси билан мақтана олади. Орқа панелда эса атрофдаги оламни 10-бит рангда кадрга муҳрлай оладиган камералар квартети жойлашган.

Орқа томонда жойлашган тўртта камера ҳам ажойиб жиҳатларга эга. Смартфонни бу тўртта «кўз»и кўринишидан анъанавий кенг/ ультракенг/ телефото/ макро объективларга ўхшаса-да, аслида бундай эмас. Асосий кенг ва ультракенг камералар 50МПлик бир хил — Sony IMX 766 сенсоридан фойдаланади, бироқ уларнинг оптикаси бошқа-бошқа. Бундан ташқари, 13МПлик 2х телефото ва 60 карра катталаштириш имконига эга 3МПлик микроскоп камера ва LED чироғи ҳам орқа панель камера модулидан ўрин эгаллаган.

Oppo Find X3 Pro фойдаланувчига ҳозирда мавжуд энг кучли SoC — Snapdragon 888 чипсетини таклиф этади. Ушбу чипсет ўн учта 5G палосасини қўллаб-қувватловчи 5G модемга эга.

Смартфон хотирасининг фақатгина битта конфигурацияси мавжуд — 12ГБ LPDDR5 тезкор хотира, 256ГБ UFS3.1 тоифасидаги доимий хотира. Смартфон, шунингдек, Dolby Atmos сертификатига эга стерео карнайлар, катта — 4,500 мАс сиғимли аккумулятор ҳамда VOOC тоифасидаги 65 Вт да тезкор қувватланиш имкониятларини ўз бағрига сиғдирган. Қурилма тезкор симсиз ва реверсиз (тескари) симсиз заряд олиш/узатиш функциясига ҳам эга.

ЎҚИНГ: Xiaomi Redmi Note 10 Pro'нинг техник жиҳатлари ва қадоқ таркиби билан танишамиз

Oppo Find X3 Pro'нинг техник жиҳатлари:

> Корпус: 163.6х74.0х8.3 мм, 193 г; шишадан ишланган олд панель (Gorilla Glass 5), шишадан ишланган орқа панель, алюминий ром; чанг ва сувдан ҳимоянинг IP68 даражаси (1.5 м чуқурликда 30 дақиқагача).
> Дисплей: 6.70" LTPO AMOLED, 1 млрд ранг, 120Ҳз, HDR10+, 500 нит (доимий), 1300 нит (макс.), 1440х3216p резолюция, 20.1:9 форма фактор, 525ppi пиксел зичлиги.
> Чипсет: Qualcomm SM8350 Snapdragon 888 (5 nm): саккиз ядроли (1x2.84 GHz Kryo 680 & 3x2.42 GHz Kryo 680 & 4x1.80 GHz Kryo 680; Adreno 660.
> Хотира: 256GB 8GB RAM, 256GB 12GB RAM; UFS 3.1.
> Орқа камера: •Кенг (асосий): 50 МП, f/1.8, 1/1.56", 1.0µм, кўп йўналишли PDAF, OIS; •Ультракенг бурчакли: 50 МП, f/2.2, 110˚, 1/1.56“, 1.0µм, кўп йўналишли PDAF; •Телефото: 13 МП, f/2.4, 52 мм, 2х оптик зум, 5х гибрид зум, PDAF; •Макро: 3 МП, f/3.0.
> Олд камера: 32 МП, f/2.4, 26 мм (кенг), 1/2.8", 0.8µм.
> Видео ёзув: •Орқа камера: 4K@30/60 кадр/сек., 1080p@30/60/240 кадр/сек.; гиро-EIS; HDR, 10‑битли видео; •Олд камера: 1080p@30 кадр/сек.
> Аккумулятор: 4,500 мАс; 65 Вт тезкор қувватлаш, 10 дақ. 40% (рекламага кўра),  30 Вт тезкор симсиз қувватлаш, 80 дақ. 100% (рекламага кўра), 10 Вт да симсиз реверсив қувватлаш, SuperVOOC 2.0, USB Power Delivey.
> Бошқа: бармоқ изи сканери (экран остида, оптик); стерео динамиклар; NFC.

Find X3 Pro смартфони кўплаб халқаро бозорларда сотувга чиқади ва Oppo қурилма учун халқаро кафолатни ҳам ваъда қилмоқда. Одатда, хитойлик смартфонсозлар ускунасини сотиб олаётганда мана шу муаммога дуч келинади ва мана энди Oppo буни бартараф этмоқчи.

Келинг, энди Gloss Black Oppo Find X3 Pro смартфонимизни қадоғидан очиб кўрамиз.

Қадоқ таркиби
Galaxy ва iPhone'лардан фарқли ўлароқ, Oppo Find X3 Pro ичи тўла аксессуар бўлган ёғон қадоқда сотилади. Қадоқ ичида смартфондан ташқари 65 Вт лик VOOC 2.0 қувватлагич адаптери, 6.5А номиналидаги бир томони USB-A иккинчи томони USB-C кабели, USB-C қулоқчинлари ва қора ҳимоя ғилофи бўлади.

Oppo Find X3 Pro экранига заводда юпқа протектор қопланган бўлади, аммо бу жуда ҳам юпқа бўлиб, бирор-бир амалий фойдага эга эмас.

ЎҚИНГ: Samsung Galaxy S20 FE'нинг тўлиқ техник жиҳатлари ва қадоқ таркиби билан танишамиз

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!