Oppo Find X4 Pro смартфонига оид илк маълумотлар сиздирилди

Oppo Find X4 Pro смартфонига оид илк маълумотлар сиздирилди

Шу йилнинг март ойида Oppo компанияси Find X3 Pro флагман смартфонини тақдим этган эди. Энди ушбу смартфоннинг янги авлоди - Find X4 Pro ҳақида миш-мишлар тарқалмоқда. 

Digital Chat Station маълумотларига кўра, смартфон Snapdragon 8 Gen 1 чипи билан жиҳозланади ҳамда 80 ватт қувватлаш технологиясини қўллаб-қувватлайди. 

Шунингдек, қурилма 1440p резолюциядаги 6.7 дюймли AMOLED дисплейи билан жиҳозланган бўлиб, у 120Hz экран янгиланиш частотасида ишлайди. 

Камера ҳақида маълумот берадиган бўлсак, Oppo Find X4 Pro иккита 50МП камера, 13МП телефото камера ҳамда 32МП селфи камерага эга бўлади.

Аввалги Find X3 Pro қурилмаси 3МП микроскоп камера билан жиҳозланган эди. Ҳозирча Find X4 Pro бундай турдаги камерага эга бўлиши ҳақида ҳеч қандай маълумот йўқ. 

ЎҚИНГ: OnePlus 10 Pro'нинг техник жиҳатлари маълум бўлди

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!