Oppo Find X5 Pro жонли суратларда

Oppo Find X5 Pro жонли суратларда

Келаси ойда Oppo компанияси Find X5 Pro смартфонини тақдим этади. Бир неча кун олдин ушбу смартфоннинг жонли суратлари интернет саҳифаларида пайдо бўлди.

Қурилма нур қайтарувчи керамикадан ишланган орқа панелга эга бўлади. 

Маълумотларга кўра, смартфон Snapdragon 8 Gen1 чипи, 12ГБ тезкор хотира (+3ГБ виртуал), 256ГБ доимий хотира ва ColorOS 12.1 график қобиғига эга бўлади. 

Oppo Find X5 серияси февраль ойининг охирида тақдим этилиши кутилмоқда. Сериядан Find X5, Find X5 Lite ва Find X5 Pro смартфонлари ўрин олади. Find X5 модели Dimensity 9000 чипи билан жиҳозланади. 

ЎҚИНГ: Galaxy S22 ёки Tab S8 сериясига олдиндан буюртма бериб 50 долларлик ваучерга эга бўлинг