Oppo Find X5 Pro смартфонига оид янги маълумотлар сиздирилди

Oppo Find X5 Pro смартфонига оид янги маълумотлар сиздирилди

Гарчи MediaTek Dimensity 9000 чипи ўтган йилнинг ноябрь ойида тақдим этилганига қарамай, ҳозиргача у ҳеч қайси бир смартфонга ўрнатилмади. 

24 февраль куни тақдим этиладиган Oppo Find X5 Pro эса ушбу чипга эга бўлади. Шунингдек, ушбу смартфоннинг Snapdragon 8 Gen1 чипи билан жиҳозланган версияси бўлади ва ушбу версия халқаро бозор учун ишлаб чиқилади. 

Смартфон даставвал Хитойда сотувга чиқади, кейинчалик бошқа ҳудудларда ҳам сотила бошлайди. Ундаги Dimensity 9000 чипи битта 3.05 гигагертсли Cortex-X2, учта 2.85 гигагертсли Cortex-A710 ҳамда тўртта 1.8 гигагертсли А510 ядроларига эга. Графика учун эса Mali-G710 GPU жавоб беради. 

Қурилманинг тизерларига асосланадиган бўлсак, янги моделга ҳам MariSilicon X NPU чипи ўрнатилади. Шунингдек, тизерда смартфон билан бирга янги Enco X2 симсиз қулоқчинлари ҳамда Oppo Watch 2 соати ҳам тақдим этилиши айтилган.

ЎҚИНГ: Глобал Redmi Note 11 Pro ва Note 11 Pro 5G смартфонлари сотувга чиқди