Oppo ҳам ўз буклама смартфонини кўрсатди!

  •   DiMaX
  •  797
  •  26.02.2019 15:26

Oppo ҳам ўз буклама смартфонини кўрсатди!

Куни кеча иккита букилувчи смартфон – Samsung Galaxy Fold ҳамда Huawei Mate X моделлари тақдимоти дунёни ҳайратга солди. Шунингдек, яна битта хитойлик компания қайишқоқ экранли, соатдек тақиладиган смартфон намойиш қилди.

ЎҚИНГ: Nubia Alpha тақдим этилди – билакка тақилувчи соат-смартфон (+видео)

Oppo компанияси ҳам улардан қолишмаслигини кўрсатиб қўймоқчи, шекилли. Кеча унинг вице-президенти Брайан Шен ўз компанияси ишлаб чиққан буклама смартфон прототипини намойиш этди.

Унинг нафақат тузилиши ва букилувчи механизми, балки бошқа асосий унсурлари ҳам Huawei Mate X моделига ўхшаб кетади. Масалан, корпуснинг экрандан холи қисми қалинроқ эканлиги, асосий камеранинг жойлашуви каби. Oppo смартфонининг ўз юртдоши маҳсулотидан асосий фарқи – дисплей атрофидаги ромларнинг нисбатан қалинроқ эканлигидир.

Брайан Шеннинг таъкидлашича, компания ҳозирча букилувчи смартфонининг расмий тақдимотини ўтказмайди. Oppo айни дамда асосий эътиборини бошқа – 10 карралик зумга эга бўлган 5G-флагманига қаратмоқда.

ЎҚИНГ: «ЖОНЛИ» ВИДЕО: Xiaomi президенти Mi Mix Flex (ёки Mi Dual Flex) буклама смартфонини ишлатиб кўрсатди!

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.