OPPO илк смарт-телевизорларини тақдим этди: 4K формати, NFC’ли пульт, корпусдан чиқувчи камера...

  •   DiMaX
  •  293
  •  20.10.2020 11:51

OPPO илк смарт-телевизорларини тақдим этди: 4K формати, NFC’ли пульт, корпусдан чиқувчи камера...

Смартфон бозоридаги энг муваффақиятли компаниялар рейтингида оммабоп OPPO ҳам бор. Хитойнинг энг қиммат электроника брендлари рўйхатида ҳам у кучли бешталикка кирган. Унинг арзончи суббренди эса...

ЎҚИНГ: Бу компания энг кучли флагманлар рейтингини остин-устун қилиб юборди! (AnTuTu, 2020 йил сентябрь)

 Бизга кўпроқ телефонлари билан таниш бўлган бу ишлаб чиқарувчи ўзининг дастлабки ақлли телевизорларини намойиш қилди. Уларнинг биринчиси OPPO S1 русумли флагман модел бўлиб, диагоналига 65 дюймлик экранида QLED-панел қўлланган. Дисплейи 4К форматида (3840х2160 пикселлик) тасвир узата олади, унда кадр янгиланиш частотаси 120 герцга тенг. Бу смарт-телевизор NTSC ранг маконини 120 фоизга қамраб олади, яна Super HDR, Dolby Vision, HDR 10, HDR 10+ ҳамда HLG технологияларини қўллаб-қувватлайди.

OPPO S1 моделининг «электрон юраги» – MediaTek MT9950 процессори бўлиб, телевизор 8,5 гигабайтлик тезкор ва 128 гигабайтлик ички хотирага эга. Гаджетнинг корпусида учта HDMI 2.1 ва иккита USB Type-A портлари мавжуд; унга Wi-Fi 6 ҳамда Bluetooth 5.0 интерфейслари ҳам жорий этилган.

Мазкур телевизорнинг ўзига хосликларидан бири сифатида атиги 1 сонияда ёқилиши таъкидланмоқда. Бундан ташқари, OPPO S1 корпуснинг юқори қиррасидан чиқувчи камераси ҳамда NFC модулли масофадан бошқарув пульти билан ҳам мақтана олади. Телевизорнинг акустика тизими Dolby Atmos технологиясига эга бўлган 18 та динамикни ўз ичига олади.

OPPO S1 ўз юртида 1 ноябрдан сотувга чиқади, унинг учун 1050 АҚШ долларига тенг нарх белгиланган.

ЎҚИНГ: 4K-телевизорлар савдосида юксалиш: бозорнинг ярмини иккитагина компания банд этди!

Компаниянинг иккинчи – OPPO R1 смарт-телевизори икки хил – экранининг ўлчами диагоналига 55 ва 65 дюймлик вариантларда тақдим этилган бўлиб, ички хусусиятлари ўзаро фарқ қилмайди. Ҳар иккаласи 4К форматида (3840х2160 пикселлик аниқликда) тасвир узатади. Мазкур туркум гаджетлар экрани HDR10+ технологиясини қўллаб-қувватлайди ва DCI-P3 ранг маконини 93 фоизга қамраб олади.

OPPO R1 телевизорларида MediaTek MT9652 процессори қўлланган, тезкор/ички хотира ҳажми ҳам кичкинароқ – тегишлича 2/32 гигабайтлик. Аудиотизими ҳам содда: ҳар бири 10 ваттлик иккита динамик, Dolby Audio технологияси. Булардан ташқари, унда Bluetooth 5.0 ва Wi-Fi 6 модуллари, HDMI 2.1 порти мавжуд. Мазкур девайсларнинг NFC чипли пульти ёрдамида смартфондаги тасвирни телевизор экранига узатиш мумкин.

Флагман телевизордан фарқли равишда, OPPO R1 моделлари Хитойда аллақачон сотувга чиқди. Компания унинг 55 дюймлик варианти учун 500 долларга, 65 дюймлиги учун эса 650 долларга яқин нарх белгилаган.

ЎҚИНГ: Redmi бу маҳсулоти билан бозорни «портлатди»!

Terabayt.uz сайтининг бепул эълонлар каналига қўшилинг.