Oppo K10 Pro ва K10 5G смартфонлари тақдим этилди

Oppo K10 Pro ва K10 5G смартфонлари тақдим этилди

Oppo ўтган ойда K10 смартфонини тақдим этган эди. Кеча эса ушбу смартфоннинг кучлироқ версиялари: K10 5G ва K10 Pro қурилмалари эълон қилинди. Икки смартфон ҳам Хитой бозори учун ишлаб чиқилган. Ҳозирча уларнинг глобал версиясининг чиқиши номаълум. 

Oppo K10 Pro 

Pro модель 120 гертс частотада ишловчи 6.62 дюймли FHD+ AMOLED дисплейи билан жиҳозланган. Максимал 1300 нит ёрқинликка эга бўлган ушбу дисплей Gorilla Glass 5 шишаси билан ҳимояланган. 

Смартфон Snapdragon 888 чипи билан жиҳозланган бўлиб, у 8/12ГБ тезкор, 128/256ГБ доимий хотира билан интеграллашган. 

Чип даражаси флагман бўлгани билан қурилманинг камералари унчалик юқори даражада эмас. Oppo K10 Pro оптик тасвир барқарорлаштиргичи ва f/1.8 диафрагма линзасига эга бўлган 50МП асосий камера, f/2.2 диафрагмадаги 8МП ультракенг камера, 2МП макро камера ва f/2.4 диафрагмадаги 16МП селфи камера билан жиҳозланган. 

Қурилмада 5,000 мАс сиғимли аккумулятор бўлиб, у 80 ватт SuperVOOC технологиясини қўллаб-қувватлайди. Тўллиқ қувватланишга эса 31 дақиқа вақт кетади. 

Смартфон Dolby Atmos функциясинига эга бўлган стерео динамик ва юқори даражадаги ҳаптик двигателга эга. Ушбу двигатель Razor билан ҳамкорликда ишлаб чиқарилган. Қурилманинг нархи 385 доллардан бошланади. 

Oppo K10 5G 

K10 5G бу Pro моделнинг арзонроқ тури ҳисобланади. Унинг техник кўрсаткичлари оддий K10 моделиникидан яхшироқ. Қурилма Dimensity 8000 Max чипи билан жиҳозланган бўлиб, унинг хотира имкониялари Pro моделники билан бир хил. 

Қурилмага 120 гертс частотада ишловчи 6.59 дюймли LCD дисплей ўрнатилган бўлиб, унинг максимал ёрқинлик даражаси 600 нитни ташкил қилади. Дисплей Panda Glass шишаси билан ҳимояланган. 

Камеранинг техник кўрсаткичлари ҳақида маълумот берадиган бўлсак, қурилмага 64МП f/1.8 асосий камера, 8МП f/2.2 ультракенг камера, 2МП макро камера ва 16МП f/2.1 селфи камера ўрнатилган. 

Смартфондаги 5,000 мАс сиғимли аккумулятор 67 ваттда қувват олади. K10 5G ҳам Pro модель каби Dolby Atmos функциясига эга стерео динамик ва юқори даражадаги ҳаптик двигателга эга. Унинг нархи 310 доллардан бошланади. 

ЎҚИНГ: vivo иккита флагман смартфонни тақдим этди