Oppo камераси 25 Мп бўлган селфифонни намойиш этди

  •   Saroy
  •  1217
  •  08.08.2018 15:30

Oppo камераси 25 Мп бўлган селфифонни намойиш этди

Oppo компанияси ўзининг Вьетнамдаги сайтида Oppo F9 смартфони ҳақида батафсил маълумот берди. Ушбу модель бошқа бир қатор минтақаларда Oppo F9 Pro номи билан пайдо бўлиши мумкин.

Янги модел 2018 йил март ойида дебют қилган Oppo F7’нинг ўрнини эгаллайди. Oppo F9 дизайни бўйича ҳам янгиланган — экрандаги қирқма жуда ихчам жойлаштирилган, гўё томчидек.

ЎҚИНГ:Яқиндагина бетакрор смартфон тақдим этган смартфонсоз навбатдаги флагманини эълон қилди

Oppo F9 25 Мп бўлган олд камера билан таъминланади. Қурилма 6,23-дюймли дисплейига эга, унинг формати Full HD+ (2280 x 1080 пикселли), томонлар нисбати эса 19 га 9. Орқа панелида 16 Мп бўлган асосий камера ҳамда бармоқ излари сканери жойлашган.

ЎҚИНГ:Oppo олд камерадан воз кечиб, орқа панелида сенсор экранли смартфон яратади

Аппаратнинг асосини саккиз ядроли MediaTek Helio P60 процессори ташкил этади. У 4 ёки 6 ГБ тезкор хотирага ҳамда 64 ёки 128 ГБ ички хотирага эга, қолаверса сиғими  256 ГБ  гача бўлган microSD форматидаги карточкаси ҳам бор. Аккумулятори 3500 мАч сиғимига эга, VOOC Flash  технологияси бўйича тез қувватланади. Қурилма иккита SIM-карта билан таъминланган.  Янги смартфон  ColorOS 5.2 қобиқли Android 8.1 Oreo операцион тизими асосида ишлайди.

Хабарда айтилишича, Oppo F9 август ойида  сотувга чиқарилади, нархи 342 доллар.

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.