Oppo компанияси Galaxy Z Flip 4 учун ашаддий рақобатчи тайёрламоқда!

Oppo компанияси Galaxy Z Flip 4 учун ашаддий рақобатчи тайёрламоқда!

Oppo илк маротаба букламафонлар оламига ўтган йили ўзининг Find N модели билан кириб келган эди. Орадан бир йил ўтар экан, компания энди янги авлод билан биргаликда янги модел, Find N2 Flip, чиғаноқ каби букланадиган смартфонини чиқарадиган кўринади.

Интернетда Oppo Find N2 Flip букламафонининг қўлда олинган видеоси пайдо бўлди. Гарчи у видеода ҳимоя кейси билан кўрсатилган бўлса ҳам, биз бўлажак смартфоннинг ташқи кўриниши ҳақида умумий маълумот олсак бўлади.

Видеода Find N2 Flip'нинг 6.8 дюймлиги таҳмин қилинаётган ички асосий экрани юқори марказида 32 МП бўлиши мумкин бўлган селфи камера жойлашганлиги кўришимиз мумкин. Буни қўя туринг, энг қизиғи букламафон орқасида: бўлажак Galaxy Z Flip рақиби орқа томонида худди уникидек, бироқ вертикал жойлаштирилган 3.26 дюймли эканлиги айтилаётган қўшимча экранга эга. Шуни қўрқмасдан айтиш мумкинки, агар Find N2 Flip чиқарилса, унинг орқа экрани ҳозирги Flip букламафонлар орасида энг каттаси бўлади. Шунингдек, иккинчи экран ёнида иккита катта юмалоқ камералар кўзга ташланади. Эҳтимол, улар Sony'нинг 50 мегапикселли IМХ766 асосий ва 8 мегапикселли IМХ355 ултракенг камера сенсорлари бўлиши мумкин.

Миш-мишларга кўра, Oppo Find N2 Flip букламафони MediaTek'нинг Dimensity 9000+ чипсети билан жиҳозланади. Унинг 4300 мА/соат батареяси 44 Вт тезликда зарядланади. Букламафон катта эҳтимол билан яқин кунларда тақдим қилинади ва у глобал бозорда сотилиши кутилмоқда.

ЎҚИНГ: Oppo Reno 9 смартфонлари чиқарилди

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!