Oppo компанияси олд камералари 16 мегапиксел бўлган смартфонларни тақдим этди

Oppo компанияси олд камералари 16 мегапиксел бўлган смартфонларни тақдим этди

Хитойнинг Oppo компанияси автопортретлар учун олд камераси 16 мегапиксел бўлган Oppo R9 ва R9 Plus смартфонларини тақдим этди. Ҳар икки модел ҳам диафрагмаси f/2.0, кўриш бурчаги 78.1° бўлган 16 мегапикселли олд камералар билан таъминланган. Моделлар дизайни ҳам ўхшаш: металл қобиқ, экран ёнларида ўта юпқа ҳошия ва механик тугмаларга эга, шунингдек, экран остига бармоқ изи сканери ҳам мавжуд. Ҳажм жиҳатдан кичикроқ бўлган R9 модели 5,5 дюймли FullHD AMOLED дисплейи билан таъминланган бўлиб, экран ҳошияларининг қалинлиги 1,66 миллиметрга тенг. Смартфон катталиги эса 151.8×74.3×6.6 миллиметрни ташкил этади.

Смартфонга тўртта 2.0 ГГц ва яна тўртта 1 ГГц частотали Cortex-A53 ядроли MediaTek Helio P10 процессори; 4 Гб тезкор ҳамда 128 Гбгача MicroSD`ни қўллаб-қувватлайдиган 64 Гб доимий хотира; SIM учун иккинчи гидрид слот ўрнатилган. Аккумулятори сиғими 2850 мАсоатга тенг. Қизиқарли томони, асосий камера олдидаги қараганда кичикроқ: 13 Мп. У 5 элементли оптика, f/2.2 драфрагма ва 80.6° кўриш бурчагига эга. FullHD форматида видеога оладиган смартфоннинг нархи 430 доллар.

R9 Plus смартфони эса 6 дюймли FullHD AMOLED-экран билан таъминланган. Ҳошиялари бир оз кенгроқ: 1,76 мм, бироқ экраннинг бутун олд панел майдонига нисбатан ҳажми R9`даги 77,7 фоизга қараганда каттароқ бўлиб, 79,3 фоизни ташкил этади. Смартфон ичига 1,8 ГГЦ частотали тўртта ARM Cortex-A72 ҳамда 1,2 ГГц частотали тўртта Cortex-A53 ядролари қўлланилган Qualcomm Snapdragon 652 процессори жойлаштирилган. 4 Гб тезкор ҳамда 64 ёки 128 Гб доимий хотирага эга смартфонга MicroSD`ни қўллаб-қувватлайдиган гибрид слот ҳам ўрнатилган.

Асосий камера анча илғор: 16 мегапиксел ва 6 элементли оптика(диафрагма — f/2.0 )га эга Sony IMX298 модули 4К форматда видеога тушира олади. Мазкур модел билан 4120 мАсоатлик қувват тоши таклиф этилмоқда. Баҳоси — $510.

Ҳар икки модел ҳам VOOC тезкор қувватлаш технологияси, ColorOS фирма дастурий қопламаси ўрнатилган  Android 5.1.1 Lollipop ОС билан таъминланган.

Эслатиб ўтамиз, бугунги кунда Oppo смартфонлари бозорда жуда тез оммалашмоқда. 26 январь куни тақдим этилган компания релизида келтирилишича, 2015 йил давомида ушбу бренднинг 50 миллион дона смартфони сотилган ва ўсиш олдинги молиявий йилга нисбатан 67 фоизни ташкил қилади.

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.