Oppo компанияси Reno7 cериясини тақдим этди

Oppo компанияси Reno7 cериясини тақдим этди

Oppo кеча Reno7 сериясига қарашли Reno7 5G, Reno7 Pro, Reno7 SE моделларини тақдим этди. Reno7 ҳамда Reno7 Pro қурилмалари 3 декабрь санасида сотувга чиқса, Reno7 SE'нинг савдоси 17 декабрдан бошланади.

ЎҚИНГ: Redmi K50 Gaming смартфонига оид маълумотлар пайдо бўлди

Reno7 Pro 5G

Сериядаги энг кучли смартфон бу - Reno7 Pro. Қурилма Dimensity 1200-Max чипига эга бўлиб, унинг 8/12ГБ тезкор хотира, 256ГБ доимий хотирага эга бўлган тури мавжуд.

Шунингдек, смартфон 90Hz частотада ишловчи 6.55 дюймли AMOLED дисплейи билан жиҳозланган. Дисплей 180Hz сенсорли намуна олиш частотасини қўллаб-қувватлайди ҳамда экраности бармоқ изи сканерига эга. 1080p резолюциядаги дисплейнинг максимал ёрқинлиги 800 нитни ташкил қилади.

Sony компаниясининг IMX766 50МП сенсори смартфонга асосий камера сифатида ўрнатилган. Бундан ташқари, камера модулидан ультракенг ҳамда макро камералар ҳам ўрин олган.

Қурилма 4,500 мАс сиғимли аккумуляторга эга бўлиб, уни 65 ваттда қувватлаш мумкин. Смартфон Android 12 операцион тизимига асосланган ColorOS 12 график қобиғида ишлайди.

Oppo Reno7 Pro'нинг 8/256ГБ хотирага эга бўлган турининг нархи 3,699 юань (тахминан 579 доллар) бўлса, 12/256ГБ турининг нархи эса 3,999 юанни (тахминан 625 доллар) ташкил қилади.

Reno7 5G

Ушбу смартфоннинг кўплаб техник жиҳатлари Pro моделники билан бир хил. Мисол учун, қурилма 4,500 мАс сиғимли аккумуляторга эга, бироқ Pro версиядан фарқли ўлароқ, у 60 ваттда қувват олади.

Reno7 5G ҳам 90Hz экран янгиланиш частотасида ишловчи 1080p резолюциядаги AMOLED дисплейи билан жиҳозланган. Аммо қурилмага нисбатан кичикроқ 6.43 дюймли дисплей ўрнатилган.

Смартфон 64МП асосий камера, 8МП ультракенг камера, 2МП макро камера ҳамда 32МП селфи камера билан жиҳозланган.

Қурилма Snapdragon 778G чипида ишлайди, унинг 8/128ГБ, 8/256ГБ, 12/256ГБ хотира ҳажмига эга турлари мавжуд.

Reno7 5G'нинг нархи 2,699 юандан (422 доллар) бошланади.

Reno7 SE 5G

Сериядаги энг арзон смартфон бу - Reno7 SE. Смартфон худди Reno7 каби 90Hz экран янгиланиш частотасида ишловчи 6.4 дюймли дисплейга эга. Шунингдек, смартфон 4,500 мАс сиғимли аккумулятор билан жиҳозланган бўлиб, уни 33 ваттда қувватлаш мумкин.

Дименситй 900 чипи смартфоннинг барқарор ишлашига жавоб беради. Қурилмнинг 8/128ГБ, 8/256ГБ хотирага эга тури мавжуд.

Reno7 SE моделига 48МП асосий камера, 2МП макро камера ҳамда 2МП сатҳ камера ўрнатилган.

ЎҚИНГ: Poco X4 ҳамда Poco X4 NFC смартфонлари тақдим этилади