Oppo компанияси янги ўйинбоп смартфонни сотувга чиқармоқда

Oppo компанияси янги ўйинбоп смартфонни сотувга чиқармоқда

Ўтган ҳафта Oppo компанияси K9 Pro смартфони 26 сентябрь санасида сотувга чиқиши ҳақида хабар берган эди. Энди Weibo сайти қурилманинг тақдимот маросими якшанба куни Хитой вақт билан 17:00 да бошланиши ҳақида маълумот берди.

Oppo K9 Pro ўйинбоп смартфон бўлиб, унинг техник тавсифи ҳақида батафсил маълумот берилмаган. Бироқ компания Weibo сайтида смартфоннинг қандай дизайн ҳамда рангларда бўлишини кўрсатди.

Қурилма 6.43 дюймли AMOLED дисплейи, MediaTek Dimensity, 1200 SoC чипи 8ГБ/12ГБ тезкор хотира, 128ГБ/256ГБ доимий хотира, бармоқ изи сканери, 5G тармоғи, 4,400 мАс аккумуляторга эга бўлиши тахмин қилинмоқда.

Смартфонга 16МП селфи камера, 64МП асосий камера, 8МП ультракенг, 2МП макро камера ўрнатилади.

ЎҚИНГ: Oppo Reno6 Pro 5G'нинг техник жиҳатлари ва қадоқ таркиби билан танишамиз

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.